Image default
Таълим

5-УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИ — ТАНЛОВ ҒОЛИБИ!

► Жорий йилнинг 18 май куни шаҳримизда ўтказилган Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тасарруфидаги умумтаълим мактаблари ўртасида “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови вилоят босқичи якунланди.

Ушбу танловда вилоятнинг 22 та туман ва шаҳарларида биринчи босқичда ғолибликни қўлга киритган 22 та таълим муассасасидан 5 нафардан 110 нафар ўқувчи иштирок этди. Танловга ажратилган 2 соатлик вақт давомида ўқувчилар билимларини жавоб варақаларида намоён қилдилар.

Натижалар қуйидагича:

1️-ўринни Олмалиқ шаҳридаги 5-мактаб ўқувчилари эгаллаб, 250 000 000 сўм;

2️-ўринни Оҳангарон туманидаги 52-мактаб ўқувчилари эгаллаб, 200 000 000 сўм;

3-ўринни Зангиота туманидаги 22-мактаб ўқувчилари эгаллаб, 150 000 000 сўм пул маблағларини қўлга киритишди.

МАВЗУГА ОИД

МАТЕМАТИКА ВА ГЎЗАЛЛИК

admin

Қайси фан фидойилари нобель мукофотини олишади?

admin

ОЛИЙГОҲ АХБОРОТ РЕСУРС МАРКАЗИ34524 ДОНА КИТОБФОНДИГА ЭГА

admin

«БОЛА БОШИДАН…»

admin