«Металлург» БСО — 480 минг сўм;
«Гулзор» БСО — 400 минг сўм;
«Истиқлол» БСО — 600 минг сўм;
«Тонг» БСО — 280 минг сўм;
«Хондиза» БСО -250 минг сўм.
(Юқоридаги нархлар ОКМК ишчи-ходимларининг фарзандлари учун белгиланган нархлар).



Бугунги кунда “Олмалиқ КМК” АЖ тасарруфида жами 5 та Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари (БСО) фаолият юритиб келмоқда. Улардан “Металлург” БСО Бўстонлиқ туманида жойлашган. Объект бир вақтнинг ўзида 7 ёшдан 14 ёшгача 250 нафаргача болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш қувватига эга.
“Гулзор” БСО Бўстонлиқ туманида жойлашган бўлиб, 7 ёшдан 14 ёшгача 480 нафаргача болани дам олдириш қувватига эга.
“Тонг” БСО Пискент тумани “Мингтепа” Қишлоқ фуқаролар йиғинида жойлашган бўлиб, 7 ёшдан 14 ёшгача 200 нафаргача болани дам олдириш қувватига эга.
“Истиқлол” БСО Жиззах вилояти Зомин тумани “Дуоба” қишлоқ фуқаролар йиғинида жойлашган. Жорий йилда объект қуввати 150 нафардан 200 нафаргача оширилди.
“Хандиза-Парвоз” БСО Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани “Субхидам” қишлоқ фуқаролар йиғинида жойлашган.
Комбинат тасарруфидаги БСОларида 2023 йилги мавсумни ўтказиш учун зарур бўлган барча тадбирлар якунига етказилди. “Металлург” БСО бу йилги мавсумни расман 12 июндан бошлайди. Ушбу оромгоҳ 5та сменада жами 1000 нафар болажонларни ўз бағрига қабул қилади. “Гулзор” эса 14 июн санасидан бошлаб болажонларни қабул қилади. “Гулзор”да жами бўлиб бу йилги мавсумда 2000 нафар болажон мириқиб дам олиши кўзда тутилган. “Истиқлол” БСО 10 июн санасидан бошлаб ўз фаолиятига старт беради. Бу ерда 5 сменада 1000 нафар болажонлар дам олиши режалаштирилган. Қўшни Пискент туманидаги “Тонг” БСОда ҳам мавсумга қизғин тадорик кўрилди. Бу ерда эса мавсум 16 июндан очилиб, мавсум давомида 1000 нафар ўғил-қиз ёзги таътилни мароқли ўтказишади.
Лобар Абдусатторова.