ОКМК АЖнинг бош металлургия корхонаси — Мис эритиш заводи барча жабҳаларда ибрат кўрсатиб келаёган жамоалардан ҳисобланади. Корхонанинг асосий цехлари, ёрдамчи участкаларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида йўлга қўйилган ишларга ҳам ижобий баҳо бериш мумкин.
Ёнғин техник комиссиялари, ёнғин ўчириш жамланмалари сафарбарлик ишларини ташкил этиш белгиланган қоидалар асосида олиб борилмоқда. Шунга қарамасдан ОЁХТТЭБ нозирлари томонидан иш жойлари ҳамда маъмурий биноларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари доимий олиб борилмоқда.
Ушбу ҳафтанинг ўзида муҳандис техник ва ишчи-ходимлар ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаганлиги ва бузганлиги учун умумий 10 киши бундан 4 киши муҳандис техник ходимларга 330 000 сўмдан 1 320 000 сўм миқдорида, 6 киши ишчи-ходимлардан иборат бўлиб, 33 000 сўмдан 198 000 сўмдан умумий 1 518 000 сўм қийматида маъмурий жавобгарликка тортилди.
Цех ва бўлинмаларда олиб борилган текширувлар натижасида аниқланган камчиликлар юзасидан цех раҳбарларига 55 та банддан иборат ёзма таклифлар тақдим этилди. 140 нафар ишчи-ходимлар билан ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқномалар ўз вақтида ўтказилди. 5 маротаба 25 кишидан иборат КЁЎД билан ўқув машғулотлар ўтказилди, 86 нафардан зиёд меҳнаткашлар билан ўтказилган учрашув ва давра суҳбатлари ҳар икки томонлар учун фойдали кечди, деб ўйлайман. Энг муҳими, ўтган давр мобайнида тилсиз ёв мис эритиш заводи иш участкаларга раҳна солмагани олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишларининг самарасидир. Лоқайдлик ва қоидабузарлик жазосиз қолмайди. Бу каби ҳолатларни табиатнинг ёвуз кучи бўлган олов асло кечирмаслигини ёддан чиқармаслигимиз лозим.
М.Мирзахмедова,
ОЁХТТЭБ инспектори.