Image default
Таълим

ТАЪЛИМ: 2022-2023 ЎҚУВ ЙИЛИ САМАРАЛИ БЎЛДИМИ?

Олмалиқ шаҳрида жами 26 та муассаса бўлиб, шундан 20 таси умумтаълим мактаби, 3 та ИДУМ (1-,19-,20) 2 та ёрдамчи ва махсус мактаб интернати
(6-, 80) ҳамда 1та “Баркамол авлод” ижодиёт мактаби фаолият юритади.

Мактаб ва мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларида таълим 2 тилда (ўзбек, рус,) олиб борилади. 2022-2023 ўқув йилида жами ўқувчилар сони 25 715 нафар, 2023-2024 ўқув йилида 2828 нафар 1-синф ўқувчиларини қабул қилиш режалаштирилган. Шунингдек, 2022-2023 ўқув йилида 11-синфни жами 1461 нафар битирувчи тамомлади. Битирувчиларнинг 1441 (98,7%) нафари ОТМларда, 20 (1,3%) нафари техникум ва КҲКларда ўқиш истагини билдиришган.
11-синф битирувчиларидан 23 нафари “олтин” медал олишмоқда. Уларнинг 5 нафари 1-умумтаълим мактабидан, 2-умумтаълим мактабидан 4 нафар, 5-умумтаълим мактабидан 3 нафар, 11-умумтаълим мактабидан 2 нафар, 16-умумтаълим мактабидан 2 нафар, 17-умумтаълим мактабидан 2 нафар, 18-умумтаълим мактабидан 4 нафар ҳамда 1 нафари 19-ИДУМ ўқувчисидир.
9-синф ўқувчиларидан 51 нафари аъло даражали шаҳодатнома олишмоқда. Бугунги кунда 25 та мактабнинг 76 фоизида (19 та мактаб) ўқиш жараёни 2 сменада ташкил этилган. Шунингдек, 6 таси (23,07%) 1,5 ва ундан юқори, 2 коеффицентли ва ундан юқори навбатлилик мавжуд эмас.
Шаҳарда жами 1478 нафар педагог фаолият кўрсатиб, уларнинг 1285 (86,9%) нафари олий, 132 (8,9%) нафари тугалланмаган олий, 61 (4,1%) нафари ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар. Шундан 170 (11,5 %) нафари олий, 350 (23,6 %) нафари биринчи, 359 (24,2 %) нафари иккинчи, 406(27,4%) нафари мутахассис тоифали ўқитувчиларни ташкил этади.
Халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларида жами 156 нафар инглиз тили фан ўқитувчилари ва 113 нафар рус тили фан ўқитувчилари фаолият юритиб келмоқда. Инглиз тили фан ўқитувчиларининг февраль ойида сертификат ўсиш даражаси 60%га ўсди. Сертификатни қўлга киритиш юзасидан ўқув курслари ташкил этилди. Миллий мактабларда рус тили фан ўқитувчилари 87 нафарни ташкил этиб, февраль ойида сертификат олиш режаси 100%га бажарилди.
1461 нафар 11-синф битирувчиларидан 54 нафари Тошкент шаҳридаги Британия Менежменти Университетига ўқиш учун таклифномани қўлга киритди.
Фан олимпиадасининг шаҳар босқичида 102 нафар ўқувчи ғолибникни қўлга киритиб, вилоят босқичида иштирок этди. Шундан 6 нафар ўқувчи олимпиаданинг республика босқичига йўлланма олдилар (7-,11-,15-,16-,20-мактабнинг 11-синф ўқувчилари).
Математика фанидан Республика фан олимпиадасининг саралаш босқичи 10-,11-синф ўқувчилари ўртасида 1 февралдан 10 февралгача бўлиб ўтди. Унда юқори балл олган 12 нафар ўқувчига (1-7-9-11-17-18-20-19-мактаблар) ПДП Университети томонидан 12 миллион сўмлик грант тақдим этилди.
Чирчиқ Давлат Педагогика Университети томонидан табиий фанлар бўйича ташкил этилган олимпиаданинг 3-босқичида эса 7-умумтаьлим мактабининг 11-синф ўқувчиси Комилжон Қодиров иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритди ва ушбу олийгоҳга грант асосида ўқишга қабул қилинди.
2022/2023 ўқув йили давомида мактаблар ўртасида уч босқичли «Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танлови ташкил этилди. Бу танловнинг шаҳар босқичида 5-умумтаълим мактаби 1-ўринни эгаллаб 100 миллион сўм ва 11-умумтаълим мактаби 2-ўринни эгаллаб 75 миллион сўм, 19-ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби 3-ўринни эгаллаб 50 миллион сўм миқдорида мукофотни қўлга киритди.
Олмалиқ шаҳридаги 1-, 15-, 16-мактабларда ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш режалаштирилган. Ушбу мактабларда бугунги кунда тикувчилик, ошпазлик, лимон етиштириш (лимончилик), сартарошлик, ҳайдовчилик, IT дастурчи, дурадгорлик устаси, ҳамширалик иши касблар бўйича ўқитиш бошланди. 1-мактабда тикувчилик, ошпазлик, IT дастурчи йўналишлари бўйича;
15-мактабда лимон етиштириш (лимончилик), IT дастурчи, дурадгорлик устаси бўйича;
16-мактабда сартарошлик, ҳайдовчилик, IT дастурчи, ҳамширалик иши касбларига ўқитиш амалга оширилмоқда.
Олмалиқ шаҳри Миллий рейтингда республикада – 75-ўринда, вилоятда – 3-ўринда.
2023 йилда 16-умумтаълим мактабида 37 млрд. 600 минг сўм маблағ эвазига янги қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари олиб бориш режалаштирилган. Шунингдек, дастурлар доирасида 6 млрд 107 минг сўм маблағга 9-мактабга янги спорт зали ва 120 ўринли қўшимча бино қурилди.
Республика бюджетидан 7, 12, 13-умумий ўрта таълим мактабларига 3 та интерактив доска олиб берилди.
Хулоса ўрнида айтиш жоизки, 2022-2023 ўқув йилида Олмалиқ шаҳри таълим тизимида эришилган ютуқлар талайгина, аммо бу етарли деганимас. Олдимизда ҳали таълим, ўқитиш сифатини янада ошириш, ривожлантириш, ўқитувчилар салоҳиятини мунтазам ошириб боришдек масъулиятли вазифалар бор. Миллий рейтингда республика миқёсида 75-ўринда эканлигимиз бизга бир зум бўлсада тинчлик бермаслиги, ўзимизнинг устимизда тинимсиз ишлашимиз лозимлигини кўрсатиб турибди.

Хусниддин Турғунбоев,
шаҳар Мактабгача
ва мактаб таълими
бўлими мудири.

МАВЗУГА ОИД

ТАФАККУР ХАЗИНАСИ

admin

ИЖОДКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

admin

БИЗ БИЛГАН ВА БИЛМАГАН НАВОИЙ

admin

БУЮК АЖДОДЛАРИМИЗГА ЭХТИРОМ

admin