Н.Нажмиддинов ва У.Бўриев 2023 йил 24 февраль куни соат 11:50ларда, ОКМК АЖга қарашли “Қалмоққир” кон бошқармаси марказий карьер участкасида жойлашган металлолом йиғиш ҳудуди яқинидан диаметри 16 мм. бўлган, узунлиги тахминан 25-30 метр артофидаги, оғирлиги 30-40 килограмм келувчи темир троссни ўғирлаётган вақт Тошкент вилояти ИИБ ва ИҲҚХ хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди.
ОКМК АЖнинг маълумотномасига кўра, диаметри 16 мм, оғирлиги 35 килограмм келувчи темир тросснинг умумий қиймати 60.900 сўм эканлиги маълум бўлган. Ҳуқуқбузар Н.Нажмиддинов ва У.Бўриев ушбу ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси МЖтК 61-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилишган.
Суд Н.Нажмиддинов ва У.Бўриевларнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси МЖтК 61-моддасининг 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблади ва ҳуқубузарлик ҳаракатларининг хусусияти унинг шахсни оилавий моддий шароити ва бошқа ҳолатларни инобатга олиб уларга нисбатан МЖтКнинг 33-моддасини қўллаб Ўзбекистон Респубикаси МЖтК 61-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топиб, уларга шу модда билан МЖтКнинг 33-моддасини қўллаб базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида яъни 150.000 сўм жарима солинди.
Сардор Сайдамилов,
шаҳар Қўриқлаш бўлими бошлиғи
ўринбосари, майор.