Image default
Таълим

16-МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ -ТАНЛОВ ҒОЛИБИ

Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги, шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда Қизил ярим ой жамияти вакиллари билан ҳамкорликда 9 июнь куни “Ёш қутқарувчилар” кўнгиллилар мусобақаси ташкил этилди.
Мусобақада шаҳримизнинг 16-,18-умумтаълим мактаблари ҳамда Нурафшон шаҳрининг 4-мактаб ўқувчиларидан иборат бўлган жамоалари ўзаро куч синашишди. Жамоалар фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш бўйича савол-жавоб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, дарё тўсиғидан осилган ҳолатда ўтиб чодирни тиклаш ҳамда ўқув минорасига кўтарилиш ҳамда арқон боғлаш каби шартлар бўйича беллашдилар.
Беллашув якунига кўра 16-умумтаълим мактаби жамоаси фахрли 1-ўринни, 18-мактаб жамоаси 2-ўринни ҳамда Нурафшон шаҳрининг 4-мактаб жамоаси 3-ўринни эгаллашди. Тадбир якунида совриндорлар ташкилотчилар томонидан фавхрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Шаҳзод Шерқулов,
шаҳар ФВБ МТБ бошлиғи, катта лейтенант.

МАВЗУГА ОИД

КОНСТИТУЦИЯ- АДОЛАТ МЕЗОНИДИР

admin

ҒАЛВИР СУВДАН КЎТАРИЛДИ

admin

«БАРКАМОЛ АВЛОД» БОЛАЛАР МАКТАБИ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ МЕҲНАТЛАРИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

admin

ОЛМАЛИҚ — БРИТАНИЯ РЕЙСИ: БИЛЕТ НАРХИ ИЛМ

admin