Image default
Жиноят ва жазо

Биринчисида огоҳлантириш билан қутулди

Ҳошим Асатов жорий йил 19 март куни ўта муҳим ва тоифаланган объект ҳисобланган ОКМК АЖ “Разведочная” кон ҳудудига рухсатномасиз, ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда кириб, молларини боқиб юрган вақтда ҳудудни қўриқлаётган ҳарбий хизматчилар томонидан тўхтатилиб, қўлга олинди.
Суд ҳуқуқбузар Ҳ.Асатов томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини шу билан бирга унинг шахсини, моддий аҳволини, қилмишига иқрорлигини ва пушаймонлигини, оиласининг ягона боқувчиси эканлигини инобатга олди. У томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликни кам аҳамиятли деб ҳисоблаган суд Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 21-моддасига асосан уни маъмурий жавобгарликдан озод этиб огоҳлантириш билан кифояланди.
Ҳ.Асатовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 210-моддаси 1-қисми билан юритилган маъмурий иш тугатилиб, тегишли моддага асосан маъмурий жавобгарликдан озод қилинди. Ҳошим Асатовбилан боғлиқ ушбу ҳолатда у биринчисида огоҳлантириш билан чекланди. Борди-ю, бу ҳолат у билан қайта такрорланса, кейинги сафар огоҳлантирилмай, қонунда белгиланган тартибда жазоланиши тайин.

Сардор Сайдамилов,
шаҳар Қўриқлаш бўлими бошлиғи ўринбосари, майор.

МАВЗУГА ОИД

2 КИШИ ЎЛИМИГА САБАБ БЎЛГАН АВАРИЯ

admin

СОҒЛОМ РУҲИЯТ ВА КЎТАРИНКИ КАЙФИЯТ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ АСОСИЙ ҚУРОЛИДИР

admin

РАШК4 НАФАР ФАРЗАНДНИ ЕТИМ ҚОЛДИРДИ

admin

ОЛИНМАЙ ҚОЛГАН МАОШ УЧУН ЖОҲИЛЛИК

admin