Image default
Жамият

“ГУЛЗОР” ОРОМГОҲИДА 1 КУН

Бўстонлиқ туманида жойлашган ОКМК тасарруфидаги «Гулзор » болалар соғломлашлаштириш оромгоҳида бўлиб қайтдик.
12 июндан 26 июнга қадар оромгоҳнинг биринчи мавсумида ОКМК АЖда фаолият юритувчи ходимларнинг 400 нафар фарзанди мазмунли дам олишмоқда. Оромгоҳнинг умумий майдони 10 гектардан ошиқ бўлиб, ҳудуд манзарали ва мевали дарахтлар ҳамда гуллар билан ўралган.
Дам олувчилар ёш тоифасига қараб 11 та гуруҳга ажратилган. Ҳар бир гуруҳга 1 нафар тарбиячи ва 1 нафар етакчи бириктирилган бўлиб ,болажонларнинг ёқимли ҳордиқ олишларини назорат қилишади. Оромгоҳ раҳбари Малика Мирахмедованинг бизга берган маълумотларига кўра, 11 нафар тарбиячи олий тоифали ўқитувчилар бўлиб, Олмалиқ шаҳар мактабларида фаолият юритади. 11 нафар етакчи эса ёш, шижоатли, креатив ғояларга бой бўлиб, болалар билан ишлаш қобилиятига эга бўлган ёшлардан саралаб олинган. Шунингдек, «Гулзор» болалар соғломлаштириш оромгоҳининг кутубхонасида 1500 га яқин адабиётлар мавжуд бўлиб, дам олувчи ёшлар ўтказилаётган китобхонлик тадбирларида фаол иштирок этишмоқда.
Оромгоҳнинг кун тартибига тўхталадиган бўлсак, дам олувчи ёшлар тонгни соат 7.00 дан бошлайди. Болалар уйғонгач, соат 7.00 дан 8.00 гача эрталабки бадантарбия билан шуғулланишади. Соат 8.00 дан 9.00 гача тонги нонушта вақти ҳисобланади. Соат 9.00дан 10.00 гача гуруҳ етакчилари ва тарбиячилари ўз гуруҳлари билан индивудуал тарзда мустақил машғулотлар олиб боришади. Сота 10.00 дан 12.00га қадар болажонлар ўзлари истаган тўгараклар билан машғул бўлишади. Соат 12.00дан 14.00 гача тушлик вақти белгиланган. 14.00дан 16.00 га қадар уйқу вақти ҳисобланиб, соат 16.00дан 17.00 га қадар алвон вақтида енгил тамадди қилган болажонлар 17.00дан 18.00 га қадар маданий ҳордиқ чиқариш учун марказий томошахонада жам бўлишади.Соат 18.00 да бошланган кечки овқат вақти 20.00 гача давом этади. Соат 20.00 дан 22.00 га қадар эса болажонлар учун маданий ҳордиқ ташкил этилиб, болалар миллий ва хориж қўшиқларига рақс тушишлари, қўшиқ куйлашлари мумкин. Соат 22.00 да болажонлар тунги уйқуга ётишади.
Юқорида келтирилган рақамлар «Гулзор» оромгоҳининг бир кунлик иш тартиби ҳисобланади.
Оромгоҳнинг бир кунлик фаолияти билан яқиндан танишиб, билдикки, фарзандларимиз ишончли қўлларда!

Саидакбархўжа Ўринбоев.

МАВЗУГА ОИД

“ҚАРС ИККИ ҚЎЛДАН ЧИҚАДИ”

admin

МЕНИНГ КОНСТИТУЦИЯМ – МЕНИНГ ТАКЛИФИМ

admin

“БИЗ ИНСОНЛАРНИНГ СИРИ БИЛАН ИШЛАЙМИЗ”

admin

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ РЕФЕРЕНДУМИНИ ЎТКАЗУВЧИ КОМИССИЯНИНГ РЕФЕРЕНДУМ УЧАСТКАЛАРИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА ҚАРОРИ

admin