Фавқулотда вазиятларнинг олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган ёнғинларнинг келиб чиқиши билан боғлиқ ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида ОКМК Руҳ заводи объектида кўргазмали семинар машғулоти ўтказилди.
Машғулотда комбинат объектларида ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлими бошлиғи А.Ахроровнинг маърузаси тингланди. Таъкидланганидек, энг аввало объектларда биринчи ўринда ёнғинга қарши сув таъминоти бўлиши, етарли даражада сув босимига эга бўлиши лозим. Ер ости гидрантлари, ички ёнғин ўчириш жўмракларида сув босими етарли ҳамда доимий жанговар ҳолатда бўлиши эслатилди. Бироқ ташкилот ҳудудларида электр симларининг қисқа туташуви натижасида ҳам ёнғинлар юзага келиши мумкинлиги, шунинг учун энг катта эътибор электр кабелларига қаратилиши, уларнингн қобиқлари соз ҳолатда бўлишлиги, ҳар йили лаборатория текширувларидан ўтказилиши тўғрисида сўзлаб ўтилди. Шунингдек, ёнғин чиққан ҳолатларда уй шароитида ва ишхонада, кундалик ҳаётимизда бехосдан содир бўладиган фавқулодда вазиятларда қандай йўл тутиш зарурлиги ҳақида ҳаётий мисоллар келтирилиб, ишчи ва хизматчиларга тегишли тавсиялар берилди.
Жавлон Хайтанов,
ОКМК АЖ, ОЁХТТЭБ инспектори.