Image default
Жамият

ШИКОЯТЛАР АСОСАН ЭЛЕКТР ВА СУВ НОСОЗЛИКЛАРИДАН

Юртимизда Халқ қабулхоналари ташкил этилганлиги, эл олдидаги холисликни, мансабдор шахслар масъулиятини оширишда муҳим ўрин тутмоқда. Эътиборлиси, Халқ қабулхонасида ягона электрон ахборот тизимини жорий этиш, мурожаатлар билан ишлашда замонавий ахборот-коммуникация технологиялардан кенг фойдаланиш йўлга қўйилган.
Албатта, ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири бор. Жумладан, 2023 йил беш ойи давомида Олмалиқ шаҳри аҳолисидан Президент виртуал қабулхонасига жами 3089 та (2022 йил бу кўрсатгич 3592 тани ташкил этган, яъни 14 %га камайган) мурожаат тушган бўлиб, шулардан, 2700 таси кўриб чиқилган, 389 таси жараёнда. Улардан 711 таси ижобий, 1258 таси ҳуқуқий маълумот бериш, 607 тасига асосли тушунтириш берилган, 19 таси рад этилган, қолганлари маълумот учун қабул қилинган.
Айниқса, соҳа масъуллари, сектор раҳбарлари томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллар жойларда фуқароларнинг муаммоларига ечим топишига хизмат қилмоқда. Дарҳақиқат, бундай сайёр қабуллар ҳатто энг чекка ҳудудларда яшовчи одамларнинг реал ҳаётидан хабардор бўлиш, муаммоларини яқиндан ўрганиш, имкони борича жойида ҳал этиш, ижтимоий адолатни таъминлашда муҳим омил бўлмоқда.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг беш ойи давомида сектор раҳбарлари томонидан Олмалиқ шаҳрида аҳоли билан 86 та сайёр қабул ўтказилган. Уларда 307 нафар фуқародан 319 та масала бўйича мурожаатлар қабул қилиниб, 78 таси ижобий, 98 таси ҳуқуқий маълумот бериш, 57 тасига асосли тушунтириш берилган, 1 таси рад этилган, қолган мурожаатлар ўрганиш жараёнида. Мурожаатлар асосан электр, сув таъминотидаги узилиш ва носозликлар бўйича келиб тушган.

Мухтасар айтганда, сайёр қабуллардаги мурожаатларнинг ижобий ҳал этилиши фуқароларнинг бугунги кунга бўлган ишончи ортиб, турмуш фаровонлигига ҳисса қўшмоқда.

Карим Раимжанов,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Олмалиқ шаҳридаги Халқ қабулхонаси мудири.

МАВЗУГА ОИД

ОЛАМНИ МЕҲРГА ТЎЛДИРГАН АЁЛ!

admin

ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАР:ДАСТУР ИЖРОСИ ҚАНДАЙ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА?

admin

ҲАР БИР МУРОЖААТДА ИНСОН ТАҚДИРИ МУЖАССАМ

admin

“СИҲАТ САЛОМАТЛИКСТРОЙ” БСК ЎТГАН ЙИЛИ ҚАНДАЙ ИШЛАДИ?

admin