Image default
101 хабари

ҚЎҚОН БОЗОРИДАГИ ТАЛОФАТДАН ХУЛОСА ҚИЛИШИМИЗ ДАРКОР

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги бозорда рўй берган катта ёнғин натижасида кўплаб тадбиркорлар, шунингдек, бозорга ёндош хонадон эгалари ҳам катта миқдорда зарар кўргани ачинарли ҳол. Бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик учун аҳоли турар жойлари ҳудудий бош тарихини лойиҳалашда санитария ва ёнғин хавфсизлиги муаммолари иқтисодий муносиблик билан биргаликда ечилиши лозим. Яъни, одамларнинг ижтимоий турмуш шароитини яхшилаш билан баробар бир қатор қуйидаги тадбирларнинг бажаралиши шарт ҳисобланади.
Жумладан, аҳоли турар-жойлари саноат корхоналари чегарасидан санитария ҳимоя масофаси билан муҳофазалаш турар жой бинолари ва жамоа бинолари орасида рухсат этилган санитария ва ёнғин хавфсизлиги талаблари бўйича минимал ҳимоя масофани таъминлаш ўт ўчириш механизмларининг ўз вақтида ишлашлиги учун сув ҳавзаларида ёки гидрант қудуқларига яқин ёндоша олишини таъминлаш зарур. Ёнғин депосининг жойлаштирилишида уларнинг ўт ўчириш пайтида ҳар бир бино ва иншоотга яқин бора олиш имконини берувчи йўллар билан таъминлаш ва бошқалар. Аҳолининг бу каби маълумотларга эга бўлиши ёнғин билан фавқулодда вазиятларнинг олдини олишда муҳим вазифалардан саналади.

Муаттар Хамидова,
ОКМК АЖ ОЁХТТЭБ инспектори.

МАВЗУГА ОИД

ОБЪЕКТЛАРДА ТАРҒИБОТ

admin

БИНО, ИНШОО ТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ БОР

admin

Технологик жараёнда хавфли портлашлар

admin

МАВСУМГА ТАДОРИК

admin