Image default
Саломатлик

Атроф-муҳит ифлосланса, касаллик ва ўлим кўпаяди…

Ер юзида мутлақо соғлом, яъни тўрт мучаси соғ инсон бормикан? Гоҳида бу саволга жавоб топишга ўйланиб қоламиз. Атрофимизни кузатар эканмиз, ҳар бир оилада камида бир инсоннинг саломатлигида муаммоси бор. Тиббиётда ҳам ҳали фанга номаълум бўлган касалликлар кўпайгандан-кўпайди.
Момо-ю боболаримиз ҳам ёшлик чоғларида мана шундай хасталикларга чалинганмиканлар? Йўқ, улар биздан соғлом бўлишган. Бунинг асосий сабаби эса улар бугунгидан кўра тозароқ ҳаводан нафас олишган, тозароқ сувни ичишган ва ўзлари ҳам табиатга бизчалик зарар келтиришмаган, озодаликка биздак кўра ортиқроқ амал қилишган.
Мутахассисларнинг изланишларига қараганда, атроф-муҳит, сув ва ҳаво ифлосланиши, урушлар, зўравонликлар, очарчилик, гиёҳвандлик, терроризм ёки табиий офатлардан кўра кўпроқ одамларнинг умрига зомин бўлар экан. Ифлосланишлар оқибатида содир бўлган ўлимлар сони чекиш сабаб юз берадиган ўлим миқдоридан бир ярим баробар, ОИТС, сил ва безгакдан уч мартага, урушлар ва зўравонликдан эса ўн беш баробарга юқори турар экан. Афсуски, фуқаролар атроф-муҳит ифлосланиши натижасида содир бўлажак оқибатларга юзаки қарамоқдалар. Бу бефарқлик эса турли хасталикларни ўзимиз яратиб олишимизга сабаб бўлмоқда. Биз барчамиз оммавий маданият, ОИТС, гиёҳвандлик, одам савдоси каби иллатларни долзарб муаммо деб қабул қиламиз. Бироқ инсоний бурч ва мажбуриятларимиз ҳақида ким қайғуради?
Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг «Фуқароларнинг бурчлари» бобида ҳам атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш лозимлиги белгилаб қўйилган. Яъни, «Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар» (50-модда).
Биз атроф-муҳитни асрашимиз орқали ҳам Конституциявий бурчимизни адо этган бўламиз, ҳам соғлом турмуш тарзини қарор топишига ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз.
Ҳар биримиз экологик маданиятимизни оширишни ўзимиздан бошласаккина, кейин кўзлаган мақсадимизга эришамиз. Зеро, биз соф эко ҳаёт тарафдоримиз!

Лобар Исроилова

МАВЗУГА ОИД

ОИТС умр кушандасими?

admin

КУЙДИРГИ НИМАСИ БИЛАН ХАВФЛИ?

admin

Безгак – насл сурадими?

admin

Коронавирусга қарши бустер доза билан эмлаш

admin