Image default
Таълим

И.Каримов номидаги ТДТУ Олмалиқ филиалига қабул бошланди

Ташкил этилганлигига 5 йил бўлган Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиалида бугунги кунда кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида 5061 нафар талаба таҳсил олмоқда. Филиалда қуйидаги 3 та факультет 8 та йўналишда талабаларга таълим берилади:

1.Металлургия ва кимёвий технологиялар

  1. Кончилик иши ва Энергетика
  2. Машинасозлик факультетлари

Хусусан,

  1. Кимёвий технология (ишлаб чиқариш турлари бўйича);
  2. Электр энергетикаси (тармоқлар ва йўналишлар бўйича),
  3. Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари (тармоқлар бўйича);
  4. Металлургия (металл турлари бўйича);
  5. Технологик машиналар ва жиҳозлар (тармоқлар бўйича);
  6. Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришни жиҳозлаш ва автоматлаштириш;
  7. Кончилик иши (фаолият турлари бўйича);
  8. Кончилик электр механикаси.

2023/2024 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича ТДТУ Олмалиқ филиалига давлат буюртмаси асосида 600 та квота ажратилган бўлиб, шундан 130таси давлат гранти ва 470 таси тўлов-контрактни ташкил этади. Бакалавриатнинг тўлов-контракт шартномаси асосида сиртқи таълим шакли бўйича жами 850 та, кечки таълим шакли бўйича 175 та квота ҳамда магистратура бўйича давлат гранти бўйича 48 та квота ажратилган.
Шунингдек, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиалига ўқишга топширмоқчи бўлган абитуриентларни 2023/2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул жараёни бўйича қизиқтирган саволларига жавоб олишлари учун филиалда “Call-center” ташкил этилган. Абитуриентлар ёки уларнинг ота-оналари +998706133499, +998706137916, +998706131340, +998706138762,+998993080146, +998993090146 телефон рақамлари орқали ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин.

Дилдора Абдураҳмонова.

МАВЗУГА ОИД

ТИЛ МИЛЛАТ РУҲИ, МАДАНИЯТИМИЗ ХАЗИНАСИ

admin

«БАРКАМОЛ АВЛОД» БОЛАЛАР МАКТАБИ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ МЕҲНАТЛАРИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

admin

5-МАКТАБНИНГ 5 НАФАР ЎҚУВЧИСИБУЮК БРИТАНИЯДА ТАЪЛИМ САЁҲАТИДА

admin

ТАЪЛИМ: 2022-2023 ЎҚУВ ЙИЛИ САМАРАЛИ БЎЛДИМИ?

admin