Image default
101 хабари

НАЗОРАТ ХАВФСИЗЛИККА ХИЗМАТ ҚИЛМОҚДА

Яқин ўтмиш воқеаларига назар ташлар эканмиз, ёнғинлар ва уларнинг профилактикаси билан боғлиқ муаммолар кун тартибидан тушмай қолганлигига гувоҳ бўламиз. Ўтган давр ичида мамлакатимиз ташқи сиёсий‚ иқтисодий ривожи йўлида мустаҳкам ҳуқуқий база ишлаб чиқилди.

Шу жумладан, йирик саноат объектлари, ўта муҳим ва тоифаланган корхонада ёнғин хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилувчи ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Мазкур ҳужжатлар барча масалалар кенг қамровда ўз ечимини топганига шоҳид бўламиз. Шаҳар ва саноат корхоналарининг шиддат билан ўсиб бориши ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ишларнинг янги механизмини яратишни талаб қилишини назардан қочирмаслик зарур. Бугунги кунда ана шундай ривожланган, кўп тармоқли саноат корхоналардан бири бўлган “Олмалиқ КМК» АЖда ҳукуматимиз Қарор ва Фармонлари асосида ёнғин хавфсизлигига доир кенг қамровли тадбирлар ҳаётга тадбиқ этиб келинмоқда.
Хусусан, комбинат тасарруфидаги 1-касбийлашган ёнғин хавфсизлиги қисми томонидан ОКМК корхоналарида, ўта муҳим ва тоифаланган корхонада ёнғин хавфсизлигига қарши кураш чоралари олиб борилиб, ёнғин техник ҳолатлари текширувлари, тарғибот-ташвиқот ишларининг кенг кўламда йўлга қўйилганлиги меҳнат жабҳаларида хавфсизлик фаолиятини намоян этиб келаяпти. Шунингдек, ишчи ходимларни саъйи-ҳаракатлари билан мавжуд объектларда техник носозликлар ҳамда ёнғинларнинг хавфсизлиги қоидалари бўйича объект радиотармоқлари орқали радиоэшиттириш, суҳбатлар, ишчи хизматчилар билан ўқув-тактик машғулотларнинг мунтазам равишда ўтказилиб борилаётгани ўз самарасини бермоқда.
Маълумки, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, ёнғинларнинг олдини олишда ўт ўчириш гидрантлари муҳим ўрин тутади. Уларнинг ҳамиша вазиятларга шай ҳолатини таъмин этиш нафақат ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларининг, балки корхона ишчи-ходимлари зиммасидаги масъулиятли вазифадир. Бу борада ҳам КЁХК ҳамда комбинат цех ва бўлинмалари ўртасида ишлаб чиқилган тадбирлар режасига кўра махсус тузилган комиссия аъзолари томонидан ёнғин кранлари, шит, гидрантлар текширувлари талаблар даражасида амалга оширилиб келинаётгани диққатга моликдир. Бундан ташқари, ҳар бир цех ва участкаларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига даъват этувчи шиор, рангли плакат, бурчак ва паннолар ҳолати ҳам қисм аъзоларининг доимий назорати остидадир. Соҳа вакилларининг навбатдаги ана шундай текширувлари ўтган ҳафта Мис бойитиш фабрикасида жадвалга асосан ёнғин ўчирувчи гидрантлари ва жўмраклари текширилмоқда.
Ўтказилаётган бундай тадбирлардан мақсад — ёнғинлар профилактикаси ва фавқулотда ҳолатлар учун ёнғин учун воситалари ва қурилмаларининг талабга мувофиқлигини таъминлашдир. Зеро, белгиланган талабларга эътибор, ҳушёрлик – хотиржамликка кафолат беради. Шундай экан, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш, ўт ўчириш жиҳозларининг тўлиқ жамланиши, тахтлигини таъминлаш қанчалик муҳимлигини англаган ҳолда ҳар биримиз бу жиҳатларга жиддий муносабатда бўлмоғимиз лозим. Ана ўшандагина кўзлаган мақсадга эришишимиз мумкин.

Д.Қурбонова,
ОЁХТТЭБ инспектори.

МАВЗУГА ОИД

8 ОЙ ИЧИДА23 ТА ЁНҒИНСОДИР БЎЛДИ

admin

“ДОЛЗАРБ 30 КУН” ОЙЛИГИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

admin

ҚЎҚОН БОЗОРИДАГИ ТАЛОФАТДАН ХУЛОСА ҚИЛИШИМИЗ ДАРКОР

admin

МЭЗ ХОДИМЛАРИНИНГ 73 НАФАРИ ЖАМИ 7 270 000 СЎМЛИК ЖАРИМАГА ТОРТИЛГАН

admin