Ш.Сайдуллаев 2023 йил 14 март куни соат 12:00 ларда “Олмалиқ КМК» АЖ тегишли “Трактор ТТЗ 80-10” русумли давлат рақами 10/338ЕА бўлган транспорт воситасида таниши А.Муталовга тегишли гаражга кириб, жами 70 литр миқдордаги дизел ёқилғисини олиб чиқиб кетаётган вақтда Тошкент вилояти “Олмалиқ КМК” АЖдаги ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинди. “Олмалиқ КМК” АЖнинг 2023 йил 17 мартдаги маълумотномасига кўра 70 литр миқдордаги дизел ёқилғисини умумий нархи 699.440 сўмни ташкил этиши кўрсатилган.
Суд ҳуқуқбузар Ш.Сайдуллаевга Ўзбекистон Республикаси МЖтК 61-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) барвари миқдорида, яъни 600.000 сўм жарима жазосини қўллади.
Зафар Мусаев,
шаҳар Қўриқлаш бўлими сафдор ходими.