Image default
Таълим

МИСиС МТТУ Олмалиқ филиали: ТАРРАҚИЁТ ТАСОДИФ ЭМАС, БАЛКИ ЗАРУРИЯТДИР

Қабул -2023

Ўрта Осиёда табиий ресурсларга ва ер ости маъданларига бой бўлган Ўзбекистон алоҳида иқтисодий салоҳиятга эга.  Ҳозирги виртуал оламда дунёнинг бир қанча олийгоҳлари миллати ва динидан қатъий назар қобилиятли, изланувчан ёшларни давлатнинг иқтисодий салоҳиятидан келиб чиқиб, малакали кадрлар етиштириб чиқиш учун онлайн платформадаги сўровлар орқали таълимга жалб қилмоқда.

Жумладан, МИСиС Миллий технологик тадқиқотлар университети Олмалиқ филиали ҳам ер ости маъданларини қайта ишлаш технологияларини замонавийлаштириш ва халқаро стандартларга мослаштириш учун етук малакали кадрлар етиштиришда етакчи олийгоҳлардан бири ҳисобланади. Университетнинг Олмалиқ шаҳридаги филиали 2018 йил октябрь ойида ташкил этилган бўлиб, уни битирган талабалар бугунги кунда ўз соҳаси бўйича ишламоқда. Хусусан, 2021/2022 ўқув йилининг бакалавр битирувчиларидан 10 нафари Москва шаҳрида магистратура босқичида ўқишни давом эттирмоқда, 72 нафари эса республикамизнинг турли кончилик-металлургия корхоналарида мутахассислик бўйича ишламоқда. 2022/2023 йилги бакалавр битирувчиларнинг  92 нафари билан бугунги кунда ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида шартномалар тузилган.

            Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олмалиқ шаҳрига ташрифи давомида ОКМК АЖга жуда катта вазифа ва масъулият юклатилди. Яъни, мис ишлаб чиқаришни 5 баробар кўпайтириш, янги давр  талаби бўлган электромобилларнинг асосий хомашёси мис эканлиги таъкидланди. Бу вазифаларни бажариш учун турли ташкилотлар ва ўқув юртларига ҳам кўрсатмалар берилди. Шу жумладан, МИСиС МТТУ Олмалиқ филиалида ҳам квоталар сони оширили, 2022/2023 ўқув йилидан МИСиС Олмалиқ филиалининг кундузги босқичига 200 та, сиртқи босқичига 150 та талаба қабул қилиш белгиланди.

 Мутахассисликлар бўйича квоталар қуйидагича тасдиқланди:

 “Кончилик иши” — 70 нафар кундузги (улардан 28 нафари бюджет, 50 таси сиртқи);

“Металлургия” — 70 нафар кундузги ( 28 нафар бюджет, улардан 50 таси сиртқи);

“Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш” – 60 та кундузги (24 таси бюджет ва 50 таси сиртқи).

Қисқа айтганда, олийгоҳ бугунги кунда саноат корхоналарига керакли бўлган мутахассис кадрларни етиштиришда етакчи таълим даргоҳларидан биридир. 

Лола Луқманжонова,

Ўзбекистон Жаҳон тиллари университети,

рус тили филологияси, 2-босқич талабаси.

МАВЗУГА ОИД

“ҚАНЧА ЎҚИГАНИМ САРИ ШУНЧА БИЛМАСЛИГИМНИ БИЛЯПМАН”

admin

ГЕРМАНИЯ БИЛАН ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

admin

LOTIN YOZUVIGA ASOSLANGAN O‘ZBEK ALIFBOSINI O‘RGANAMIZ BURCHAGI

admin

ТИЛ МИЛЛАТ РУҲИ, МАДАНИЯТИМИЗ ХАЗИНАСИ

admin