Ҳозироқ рўйхатдан ўтинг!
Ўқиш, ўрганишга иштиёқманд зукко ёшларни илм уммони Ипак йўли инновациялар университетига чорлаймиз. Ишонинг, келажагингиз учун биринчи қадам бизнинг университетдан бошланади.
Йўналишлар:
Педагогика ва психология
Бошланғич таълим
Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)
Тарих
Математика ва информатика
Махсус педагогика (логопедия)
Мактабгача таълим
Бухгалтерия ҳисоби ва аудит
Ўзбек тили ва адабиёт
Компьютер инженеринги
Хорижий тил ва адабиёти
Жисмоний маданият
Мурожаат учун телефонлар:
+998-70-613-14-13
(9:00-18:00)
+99870-613-14-30
+99899-490-24-41
+99899-790-24-41
+99899-760-24-41
+99899-802-24-41
(9:00 — 22:00)
Манзил: Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳри, «Ойдин» МФЙ, «Эҳтиром» кўчаси 4/2 17-Б уй.





Ёшлар эртага эмас, бугун яхши таълим олиши керак
Азизжон Рўзимович Қутлимуродов,
Ипак йўли инновациялар университети Бош директори, бошқарув раиси:
-Бугун юртимизда инновация ва илм-фанни қўллаб-қувватлаш борасидаги кенг кўламли ишлар ўз самарасини кўрсатмоқда. Иннавацион ёндашувлар таълим тизимини модернизациялаш ва таълим самарадорлигига эришишнинг асосий шартидир. Зеро, бугунги кун ёшларининг ўзи танлаган соҳасига қизиқишини янада ошириш, лаёқати бор йигит-қизларни таълимга ва мутахассислигига тўғри йўналтириш таълим-тарбияда эришажак ютуқларимиз самарали бўлишини таъминлайди.
Яқинда фаолият бошлаган олий таълим муассасамиз қисқа фурсатдаёқ ютуқларга эриша бошлади.
Шуҳрат Шавкатович Атаев,
Ўқув ишлари бўйича проректор:
- Ёшларнинг олий таълимга қамровини ошириш, бандлигини таъминлаш, замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, олий таълимни модернизация қилиш, илғор таълим технологияларига асосланган ҳолда ижтимоий соҳа ва Иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш борасида кўзга кўринган натижаларга эришилмоқда.
Ипак йўли инновациялар университетининг ташкил этилиши ҳам ана шу ислоҳотлар самараси, деб айта оламиз.
Университетимизда замонавий компьютерлар, бир ярим миллион китоб фондига эга электрон кутубхона, 15 мингга яқин ўқув ва бадиий адабиёт жамланган Ахборот-ресурс маркази, телевизор, электрон доскалар, замонавий мебеллар мавжуд.
Музаффар Неъматжонович Йўлдошев,
Иқтисодиёт ва педагогика факультети декан ўринбосари:
-Олийгоҳимизда Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ академик мобиллик асосида мамлакатимизнинг турли ҳудудларида педагогика йўналишида ўқиётган талабалар ҳам таълим олмоқда. Уларнинг яшаш ҳудудлари ва ижтимоий ҳолати тўғрисидаги маълумотлар «Хемис» Ахборот тизимига юкланган.
Таълим тизимида рақамли технологияларни кенг жорий қилишга эътибор қаратишмоқда. Ҳар бир факультетда маъруза машғулотлари учун «смарт» аудиториялари яратиш, АРМ фондини рақамлаштириш ва электрон тизимга ўтказиш, жаҳон стандартига мос замонавий дастурий маҳсулотлардан фойдаланишга эришилмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида.