OLMALIQ HAYOTI
Image default
Янгиликлар

АЙЁМГАМУНОСИБ ТУҲФА

Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан комбинат Касаба уюшмаси тиббий санитария қисми биноси мукаммал таъмирлаб берилди. Бу поликлиника 1983 йилда ишга туширилган эди. Шу кунгача у бир маротабагина таъмирланган.

Ушбу тиббиёт муассасасининг реконструкция жараёнида 12 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди. Бинонинг эшик-ромлари тўлиқ янгиланди, том, пол қисми тўлиқ алмаштирилди, ташқи фасад ва хоналар таъмирланди, иситиш, сув канализация, вентиляция, электр тизимлари янгиланди ҳамда ҳовлисида ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
Бундан ташқари муассаса замонавий асбоб-ускуналар — рақамлаштрилган ренген аппаратлари, УТТ, видеоэндоскопия ускунаси, аудиометрия, 8 турдаги физиоотерапевтик аппаратлар билан жиҳозланиб, электрон соғлиқни сақлаш тизими жорий қилинди. Бу орқали тиббиёт муассасасига мурожаат қилган фуқаро қабул вақтини масофадан электрон навбат орқали банд қилиб қўйиши мумкин.
Шунингдек, поликлиникада 30 кишилик кундузги стационар даволаш бўлими ҳам ташкиллаштирилди. Комбинат раҳбарияти томонидан тиббиёт ходимларини яқин хориж давлатларида малакасини оширишни ҳам режага киритилган.

ОКМК Ахборот хизмати.

МАВЗУГА ОИД

ГУЛЛАР ФЕСТИВАЛИ

admin

ЯНГИ МИС ЭРИТИШ МАЖМУАСИ ҚУРИЛИШИНИ НЕМИС БАНКЛАРИ МОЛИЯЛАШТИРАДИ

admin

ФҲДЁ СОҲАСИДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

admin

Аёлга эҳтиром

admin