Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ 5633-сонли Фармони ҳамда “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли Қарори асосида шаҳримизда мавжуд 4 та секторларда сектор раҳбарлари томонидан шаҳар аҳолиси муаммоларини ўрганиш, мурожаатларни қабул қилиш, уларни имкон қадар тез ва ижобий ҳал этиш борасида доимий равишда иш олиб борилмоқда.
Келишилган режа ва тасдиқланган график асосида шаҳримиздаги сектор раҳбарлари, Халқ қабулхонаси ва ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда секторларда сайёр қабуллар ташкиллаштириб борилмоқда.
2023 йилнинг 1-ярим йиллиги бўйича тасдиқланган график асосида ҳар бир секторда 28 тадан сайёр қабуллар ўтказилиши белгиланган бўлиб, бугунги кунга қадар сектор раҳбарлари томонидан жами 110 та сайёр қабул ўтказилди. Жумладан, 1-сектор раҳбари шаҳар ҳокими Қ.Хамдамов томонидан 28 та, 2-сектор раҳбари шаҳар прокурори А.Қўлдошев томонидан 24 та, 3-сектор раҳбари шаҳар ИИБ бошлиғи Ж.Маназаров томонидан 31 та, 4-сектор раҳбари шаҳар ДСИ раҳбари А.Эргашев томонидан 27 та сайёр қабул ташкил этилган.
Ўтказилган сайёр қабулларда жисмоний ва юридик шахсларнинг 369 та мурожаатларида 381 та муаммоли масалалар тингланиб, улардан бугунги кунда 95 таси ижобий ечимини топган, 118 таси ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал этилган, 85 тасига тушунтириш берилган, 2 таси рад этилган ва қолган 81 таси бугунги кунда ўрганиш жараёнида. Ушбу мурожаатларнинг аксариятини моддий ёрдам ажратиш, ички йўлларни таъмирлаш, электр таъминотидаги муаммолар, ичимлик сув таъминотини яхшилаш ва уй жой масаласидаги мурожаатлар ташкил этади.
Шаҳардаги муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида вилоят ҳокимлиги, ИИББ раҳбарияти, вилоят прокуратураси томонидан ҳам шаҳримизда сайёр қабуллар ўтказилмоқда.
Шаҳримиз маҳаллаларида вилоят раҳбарияти томонидан бугунги кунга қадар 8 марта сайёр қабул ўтказилиб, қабулда тушган 93 та мурожаатда 125 та масалали муаммолар кўтарилган. Мурожаатларнинг 12 таси ижобий ҳал этилиб, 64 тасига тушунтириш берилган, 44 таси ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал этилган бўлиб, 7 та мурожаат ҳозирда кўриб чиқиш жараёнида.
Ф.Асатуллаев,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Олмалиқ шаҳридаги Халқ қабулхонаси
мутахассиси.