Image default
Маданият

БИР НУРОНИЙ -ЎН ЁШГА МАСЪУЛ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 92-сон ҳамда 2023 йил 11 мартдаги “Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил 22 июль куни “Металлург” маданият саройида “Бир нуроний–ўн ёшга масъул” кўрик-танловининг шаҳар босқичи ўтказилди.
Шаҳар ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси, «Нуроний» жамғармаси шаҳар бўлинмаси, шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган танловда шаҳар Маданият ва туризм бўлими, “Баркамол авлод” ўқув маркази ҳамда шаҳар спорт мактаби тарбияланувчиларининг кўргазмалари ҳам ташкил этилди.

Танловдан кўзланган мақсад ёшларга маънавий озуқа бериб келаётган фаол зиёлилар ва нуронийлар фаолиятини намунавий даражага кўтариш ҳамда ёшларимиз тарбиясида кекса авлод вакилларининг ҳаёт тажрибаларидан кенг фойдаланиб, уларнинг дуоларини олиш, қадриятларимиз ва анъаналаримизни янада чуқурроқ англаш каби фазилатларни ҳар бир улғайиб келаётган ёш авлод онги шуурига сингдиришдан иборатдир.
Ўзбекистон Республикаси Кончилик ва металлургия саноати фахрийлар Кенгашининг Олмалиқ шаҳар ҳудудий бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими раҳбарлари масъуллигида тузилган ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан иштирокчи нуронийларнинг чиқишлари ҳаққоний тарзда баҳоланиб борилди. Натижаларга кўра, танловнинг шаҳар босқичи якунида Садир ота Жониқулов ғолиб деб топилди ҳамда танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш тавсияномасини қўлга киритди.

С.Якупбекова,
Республика маънавият ва маърифат
маркази шаҳар бўлинмаси раҳбари.

МАВЗУГА ОИД

Китобга ошно бўлинг

admin

ТЕГИРМОН ТОШИ

admin

КЎП ЙИЛЛИК ТАРИХГА ЭГА ЎҒИР, КЕЛИ

admin

ХIХ асрга оид ноёб Саксофон

admin