Image default
Саломатлик

ГИЖЖАКАСАЛЛИГИДАН САҚЛАНИНГ!

Болада гижжа бўлса, қуйидаги белгилар кузатилади

  • Озиб кетиш, тери рангининг рангпарлиги, ҳолсизлик, бош айланиши;
  • Тана ҳароратинининг кўтарилиши;
  • Бош оғриғи, уйқунинг бузилиши ва кайфиятнинг ўзгариши.
  • Ичаклар томонидан – ич қотиши, ич кетиши, қорин дам бўлиши ва оғриқлар, кўнгил айнаши ва қайт қилиш, қорин соҳасининг баъзи жойларида оғриқ сезиш;
  • Аллергик ҳолатлар – қичишиш, тошмалар, йўтал, нафас аъзолари шиллиқ қавати яллиғланишлари;
  • Иммунитетнинг сусайиши натижасида бошқа инфекцион касалликлар билан касалланиш.

Энтеробиоз касаллиги Острица — юмалоқ гижжалар туркумига киради, узунлиги 0,5-1 см, дум қисми ўткир ингичка бўлади.
Одам огранизмида ингичка ичакнинг охири ва йўғон ичакда яшайди. Етилган урғочи гижжалар тухумларини қўйиш учун асосан кечқурун тухумларини орқа чиқарув тешиги бурмаларига жойлаштиради. Ушбу жараён вақтида 1та урғочи гижжа томонидан 12 мингтагача тухум кўйилади. Тухум қўйиш вақтида гижжалар танасидан чиқарилган суюқлик ва гижжалар ҳаракати туфайли орқада чиқарув йўлида кучли қичишиш ва безовталик ҳолати юзага келади.
Гижжа билан касалланган болаларнинг тирноқлари орасига ич кийимлари, чойшабларга, ювилмаган қўллардан идиш-товоқлар, ўйинчоқларга ёпишиб қолиш натижасида гижжа тухумлари билан ифлосланган буюмлар орқали соғлом болаларга юқади.
Белгилари: Энтеробиоз билан зарарланганда орқа чиқарув йўлида қичишиш, бош оғриғи, қоринда оғриқ, иштаҳанинг йўқолиши, ичак микрофлорасининг ёмонлашуви ва ич қотиши кузатилади.
Юқтириш йўллари: Касаллик ҳожатхонадан кейин қўлларни совунлаб ювмаслик, эшик тутқичлари, зинапоя тутқичларини ушлагандан кейин ҳамда китоб ва дафтарларни бармоқларни оғизга солиб кейин варақлаш, қалам ручкаларни оғизга олиш орқали юқади.
Профилактикаси: Гижжа ва бошқа юқумли касалликларнинг олдини олиш учун биздан оддийгина тозаликка риоя қилиш, шахсий гигиенага амал қилиш талаб этилади.

Аскаридоз
Касаллик қўзғатувчиси 20-40 см узунликда бўлган, йирик гижжа бўлиб, юмалоқ гижжалар гуруҳига киради.
Ушбу гижжа одамдан-одамга юқмайди, шунингдек ёш ҳам танламайди.
Ёмғир чувалчангини эслатувчи оқиш пушти гижжа ингичка ичакда яшайди, урғочи гижжа 1 суткада 200 мингтагача тухум қўяди ва ахлат орқали ташқарига чиқиб тупроқни ифлослантириб тупроқда қобиқ ҳосил қилиб 3 ҳафтадан бир неча йилгача яшайди.
Белгилари: аскорида тухумлари тоза ювилмаган мева –сабзавотлар қўл орқали одам организмига тушиб, намлик иссиқлиқ нормада бўлган ичакларда личинкаларга айланиб, ичак деворларидан майда қон томирчалар орқали қон оқимига тушиб, юракнинг ўнг бўлмачаси, ўпка, жигар ва ўзига қулай бўлган органларда паразитлик қилишни бошлайди. Ичакда бўлган ҳолатларда иштаҳа пасайиши кўнгил айниш, бош оғриқ, қоринда оғриқ, уйқунинг ёмонлашуви, тез асабийлашиш, ичак ўтказувчанлигининг ёмонлашуви, ўт йўллари ва нафас йўлларида туриб қолиш натижасида оғир ҳолатларга олиб келишига сабаб бўлади.
Юқиш йўллари: яхши ювилмаган мева-сабзавотлар, кўкатлар ҳамда айрим одамларда кесак ейиш одатлари бўлган ҳолдаги болалар ва катталарда учрайди.
Профилактикаси: шахсий гигиенага риоя қилиш, мева ва сабзавотларни тоза ювилган ҳолда истеъмол қилиш, ҳожатхонадан кейин албатта қўлларни совунлаб ювиш гижжа ва барча юқумли касалликларни юқтиришнинг олдини олади.

Тениаринхоз
Тениаринхоз қўзғатувчиси — ҳўкиз тасмаси 6-10 метр узунликда бўлиб паразит одамнинг ингичка ичагида яшайди. Паразитнинг бош қисмида 4та сўргичи бўғимлардан иборат етилган охирги бўғимида 145-175 мингтагача тухумлари бўлади. Касаллик манбаи касал одам ҳисобланиб, паразитнинг етилган тасмалари узилиб ҳаракатланиб орқа чиқарув йўли орқали ташқи муҳитга тушиб зарарлайди.
Белгилари: Беморларнинг иштаҳаси ошади, кўнгли айниш, қорин соҳасида қаттиқ оғриқ ва паразитнинг анусдан ўрмалаб чиқиши кузатилади. Паразит одам ичакларини сўрғичлари орқали зарарлайди ва ичакдаги озиқ-овқат моддаларини шимиб олади. Бемор ҳолсизланади.
Юқиш йўллари: Одамга тениаринхоз — тўғри ишлов берилмаган финналар ёки яхши пишмаган гўшт маҳсулотларидан одам ичагига тушади. Одамнинг ингичка ичагига тушган финналар 3-5 ойда 10 метргача ўсиб вояга етади. Профилактикаси: шахсий гигиенага риоя қилиш ва ветеринария лабораториясида назоратдан ўтган гўшт маҳсулотларидан истемол қилиш лозим.

Шаҳар СЭО ва ЖС бўлими.

МАВЗУГА ОИД

ҚУТУРИШ КАСАЛЛИГИДАН САҚЛАНИНГ!

admin

ТЕМИР МОДДАСИНИМА УЧУН КЕРАК?

admin

НЕГА ЭЛЕКТРОН СИГАРЕТ ЧЕКУВЧИ ЎСМИРЛАР СОНИ КАТТАЛАРГА НИСБАТАН КЎП?

admin

ЛЕЙШМАНИОЗ НИМА?

admin