Image default
101 хабари

“ДОЛЗАРБ 30 КУН” ОЙЛИГИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Мақкамасининг 2023 йил 5 июлдаги 418-F сонли Фармойишига мувофиқ республикамиз ҳудудида 10 июлдан бошлаб “Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича “Долзарб 30 кун” тадбири ўтказилмоқда. “Олмалиқ КМК” АЖ объектларида ҳам ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича ойлик доирасида тадбирлар ташкил этилмоқда.
Хусусан, 51-Касбийлаштирилган ёнғин қутқарув қисми ишчи-ходимлар билан ўта муҳим тоифаланган объектлар, ёнғин-портлаш хавфи юқори бўлган ва бошқа объектларда шунингдек, одам гавжум бўладиган жойларда ёнғин хавфсизлигига қатъий риоя қилиш юзасидан тарғибот ишларини олиб бормоқда. Ёз мавсумининг ўтган даври мобайнида мамлакатимизда ҳаво ҳароратининг ҳар йиллик меъёрларга нисбатан юқорилиги сабабли, совутиш жиҳозларидан фойдаланишга бўлган эҳтиёж ва электр энергияси истеъмолининг кескин ошиши, объектларда қуриган ўтларни тозаламаслик ёнғинларга сабаб бўлиши ҳақида ОЁХТТЭБ бошлиғи хамда инспекторлар томонидан раҳбарларга тақдимнома ва ахборотномалар тақдим этилди.
Фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги таъминлаш бўйича “Долзарб 30 кун” ойлиги давомида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва турли хил кўнгилсиз ҳодисаларнинг келиб чиқмаслиги, моддий ва маънавий бойликларимизни сақлаш мақсадида эътиборли бўлишни сўраймиз.

Г.Шокирова,
ОКМК АЖ ОЁХТТЭБ инспектори.

МАВЗУГА ОИД

ҲУШЁРЛИК ХОТИРЖАМЛИККА КАФОЛАТ

admin

ЁВУЗ ОФАТ

admin

ДАВОЛАШ МУАССАСАЛАРИДА ЁНҒИНХАВФСИЗЛИГИ ТАЛАБЛАРИ

admin

БИРИНЧИ НАВБАТДА — ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ

admin