Image default
Жамият

ИНВЕСТИЦИЯЛАР — БАРҚАРОР ЎСИШ ОМИЛИ.ШАҲРИМИЗДА БУ БОРАДА ҚАНДАЙ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА?

Инвестиция —
келажакда наф олиш мақсадида капитал қўйишдир. Инвестиция сифатида пул, қимматли қоғозлар (акция, облигация, сертификат, вексель), ер, бино, иншоот каби бойликлар, интеллектуал мулк бўлган илмий кашфиётлар, ихтиролар ишлатилади. Инвестиция лойиҳаларига маблағ қўювчилар — инвесторлар давлат, компания, корхона, чет эллик фуқаролар, аҳоли бўлиши мумкин.
Республикамизда, хусусан, шаҳримизда ҳам инвестиция муҳитини янада яхшилаш, янги иш жойларини яратиш дастурларини амалга оширишга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар кенг жалб этилмоқда.

Жумладан, Олмалиқ шаҳрида 2023 йил умумий қиймати 23,0 млн доллар бўлган 25 та лойиҳани амалга ошириш ва 629 та яқин янги иш ўринларини ташкил этиш белгиланган. Шулардан саноатда 19,0 млн долларлик 17 та, хизмат кўрсатиш бўйича эса 8 таси 4,0 млн долларлик лойиҳалардир.
Жорий йилнинг январь-июнь ойларида умумий қиймати 6,5 млн. долларлик (режа 5,5 млн. долл) маблағ ўзлаштирилиб, 19 та янги лойиҳа (режа 5 та) ишга туширилди. Бунинг натижасида 339 тадан зиёд (режа 79 та) янги иш ўринлари ташкил этилди.
Мисол учун, “Увайсий” МФЙда “Fashion Star” МЧЖ томонидан 300,0 минг. доллар қийматидаги текстиль ва тўқимачилик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси ишга туширилиши натижасида 150 нафардан зиёд янги иш ўринлари яратилди.
Дастурлар ҳисобига йил якуни билан жами 28 та лойиҳани ишга тушириш ва 1 200 нафардан зиёд янги иш ўринларини яратиш кутилмоқда.

Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш

Ҳукумат комиссиясининг 43-сонли баёнига мувофиқ вилоятда 2023 йилда 6 та (Давлат инвестиция дастури ПҚ-459-сон 3 та, қўшимча 3 та) инвестиция лойиҳаси ҳисобига жами 23,1 млн доллар (10,0 млн.доллар, қўшимча 13,1 млн.доллар) тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни ўзлаштирилиши тасдиқланган.
6 ой учун 4 та (3 та, қўшимча 1 та) лойиҳада 6,6 млн.доллар (2,9 млн.доллар, қўшимча 3,7 млн.доллар) тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни ўзлаштириш белгиланган.
Жорий йил 1-ярим йиллигида 14,4 млн. доллар (режага нисбатан 7,8 млн.долларга кўп) тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ўзлаштирилди ва режа 210,6 фоизга бажарилди (ўсиш 305,7%).

Халқаро тадбирлар доирасида эришилган келишув

Шаҳримизда қиймати 1 млрд. 500 млн. долларлик 1 та инвестиция келишувига эришилган.
Жумладан, Тошкент халқаро форумида Хитой Халқ Республикаси билан ҳамкорликда “Ҳоллей Гроуп” хорижий корхонаси томонидан жами қиймати 1 млрд 500 млн долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилиши ҳисобига Олмалиқ шаҳрида умумий майдони 180,0 гектар бўлган саноат паркини ташкил этиш мақсадида меморандум имзоланган.
Ушбу Саноат паркини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган ҳамда Вазирлик ва идораларга келишиш учун Project.gov.uz платформасига жўнатилган.
Мазкур инвестиция лойиҳасини амалга оширилишини назорат қилиш бўйича алоҳида масъуллар бириктирилиб, “ҳафталик” мониторинг тизими йўлга қўйилган.

2023 йилнинг II ярим йиллигида
белгиланган режалар

Шаҳарда йил якуни билан 50,0 млн доллар (23,1 млн.доллар, қўшимча 26,9 млн.доллар) хорижий инвестициялар ва кредитлар ўзлаштирилиши режалаштирилган.

Мисол учун:

  1. “ELEGANT GARMENT TEXTILE” МЧЖ томонидан Матони бўяш цехини ташкил этиш лойиҳаси доирасида 10,0 млн.доллар;
  2. “ALMALYK QUYUV MEXANIKA ZAVODI” МЧЖ томонидан Оғир тоғ саноати машина ва ускуналари учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш лойиҳаси доирасида 5,0 млн.доллар;
  3. “NERTEKS GRUP” МЧЖ томонидан джинси маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаси доирасида 2,0 млн.доллар.
  4. “ENTER STEEL ALMALYK” МЧЖ томонидан Металл конструкциялар ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси доирасида 23,0 млн.доллар;
  5. “SMOOTH LICORICE” МЧЖ томонидан Қизилмияни қайта ишлаб чиқариш лойиҳаси доирасида 1,0 млн.доллар;
  6. “INSTITUT GORNOY ELEKTROTEXNIKI I AVTOMATIZATSII” МЧЖ томонидан тоғ-кон саноати электр тақсимлаш ва назорат қилиш ускуналари ишлаб чиқариш лойиҳаси доирасида 3,0 млн.доллар;
  7. “OLYMPIA LUBRICANT AND GREASES” МЧЖ томонидан автомобилларга мотор мой ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси доирасида 3,0 млн.доллар;
  8. “ZIRAAT MEGA” ХК томонидан ҳар хил турдаги темир маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси доирасида 4,0 млн.доллар маблағ ўзлаштирилиши кўзда тутилмоқда.

Дилфуза Рўзиева.

МАВЗУГА ОИД

1 январдан нималар ўзгаради?

admin

КОНЧИ-МЕТАЛЛУРГЛАР КАСБ БАЙРАМЛАРИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

admin

ФУҚАРОЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ

admin

ОЛМАЛИҚ «ГАЗ ТАЪМИНОТИ» КОРХОНАСИ НИМА БИЛАН БАНД?

admin