Image default
Таълим

ОЛИЙГОҲ АХБОРОТ РЕСУРС МАРКАЗИ34524 ДОНА КИТОБФОНДИГА ЭГА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги “Тошкент вилоятида саноат ишлаб чиқариши учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 3153-сонли қарорига мувофиқ Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали ташкил этилди.

Бугунги кунда “Металлургия ва кимёвий технологиялар”, “Кончилик иши” ва “Энергетика ва машинасозлик” факультетларида Ахборот ресурс марказлари ўз иш фаолиятларини олиб бормоқда. Ахборот ресурс маркази босма адабиётлар фондида 2023 йил ҳолатига 34524 дона адабиёт, шундан дарсликлар 2820 дона, ўқув қўлланмалар 7412 дона, ёрдамчи адабиётлар 13239 дона, ижтимоий –сиёсий адабиётлар 2116 дона, бадиий адабиётлар 8937 донани ташкил этади. Филиалимиз профессор-ўқитувчилари томонидан 2010 дона дарслик ва ўқув қўлланмалар совға этилган. Шулардан электрон шаклга ўтказилган адабиётлар 7301 донани ташкил этади.
Ахборот ресурс маркази замонавий ахборот кутубхона тизимлари, яъни, 59 дона компьютер жамланмаси (моноблок), тезкор скайнер, адабиётларнинг штрих кодли китоб жавонлари билан жиҳозланган, компьютерлар интернет WI-FI тармоғига уланган. Фойдаланувчиларга тезкор ва сифатли ахборот-кутубхона ҳизматини кўрсатиш мақсадида https://t.me/TDTUOFARM телеграм канали мавжуд бўлиб, адабиётларнинг электрон нусхалари жойлаштирилган. АРМда ўриндиқлар сони 260 тани ташкил этади. Фойдаланувчилар сони эса жами 5216 нафар, шундан 4966 нафар талаба 250 нафар профессор-ўқитувчи ва ходимларни ташкил этади.
Талаба ёшларнинг дунёқарашини юксалтириш, бўш вақтларини самарали ташкил этиш ахборот ресурс маркази ходимларининг доимий эътиборидадир.

М.Саттарова,
Электрон ахборот ресурслар бўлими кутубхоначиси.

МАВЗУГА ОИД

ИЛМУ УРФОН ЁШЛАРИ

admin

КЕЛАЖАК ЭГАЛАРИ ЁХУД «ОЛТИН МЕДАЛ» СОҲИБЛАРИ ҲОЗИР ҚАЕРДА?

admin

КОНСТИТУЦИЯ- АДОЛАТ МЕЗОНИДИР

admin

ЎҚИТУВЧИЛИК ШАРАФЛИ КАСБ

admin