Image default
Янгиликлар

ШАҲРИМИЗДА ҚУРИЛАЁТГАН МУҲАНДИСЛИК МАКТАБИДА КИМЛАР ЎҚИШИ МУМКИН?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида 2023 йилдан бошлаб янги дастур амалга оширилишини, шу билан бирга, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашни кенгайтириш ҳамда кимё саноати, электр техникаси, транспорт ва энергетика соҳаларида нуфузли халқаро ташкилотлар билан бирга, алоҳида Муҳандислик мактаблари ташкил қилинишини, лўнда айтганда, янги замон инженерлари тайёрлаш тизимини яратиш ҳақида таъкидлаган эдилар.

Мурожаатномада белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 543-сонли қарори, Тошкент вилояти ҳокимининг 2023 йил 17 июлдаги 322-10-0-Q/23-сонли қарори ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-, ва 25-моддаларига асосан, 2023 йил 24 июлда Олмалиқ шаҳар ҳокимининг №200-10-147-Q/23-сонли қарори имзоланди.
Мазкур қарорга кўра, Олмалиқ шаҳар Мирзо Улуғбек кўчаси ҳудудида “Муҳандислик мактаби” биноси қурилиши белгиланди.
Ҳозирда 2020-2022 йилларда кон-металлургия йўналишида бакалаврни тамомлаган, ўз соҳаси бўйича ишламаётган ёшлар рўйхати шакллантирилмоқда.
“Муҳандислик мактаби” Олмалиқ шаҳар Мирзо Улуғбек кўчаси ҳудудида жойлашган давлат захирасида бўлган 1,5 гектар ер майдонида қурилади.
Мактаб бир қатор хориж давлатларининг муҳандислар тайёрлаш марказлари фаолиятини ўрганган ҳолда ҳамда «Олмалиқ КМК»нинг кадрларга бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб, ташкил этилмоқда.
Муҳандислик мактабида металлургия ва кончилик саноати соҳаларида мутахассислар тайёрланади. Ўз фаолиятини эса жорий йилнинг ноябрь ойида бошлашни режалаштираяпти.
Мактабга 9 та йўналишда, бир ўқув курсига 160 нафар тингловчи қабул қилинади.
Ҳозирда 2020-2022 йилларда кон-металлургия йўналишида бакалаврни тамомлаган, ўз соҳаси бўйича ишламаётган ёшлар рўйхати шакллантирилмоқда.Мактабга Финландия, Канада, Россия, Беларусь, Германия, Жанбий Корея, Хитой, АҚШ каби 13 та давлатдан кон металлургия, геология, саноат, маркшейдерлик йўналишларда мутахассислар жалб этилади.
Бугунги кунда эътибор Янги Ўзбекистон учун энг катта инвестиция бўлган таълимни қўллаб-қувватлашга қаратилаётгани қувонарли. Зеро, “Нажот – таълимда, нажот – тарбияда, нажот – билимда».

МАВЗУГА ОИД

ҲОКИМ БОШЧИЛИГИДАГИ МАСЪУЛЛАР ТОМОНИДАН ЁШЛАРГА ТАДБИРКОРЛИК БЎЙИЧА САБОҚ БЕРИЛДИ 

admin

БОЛАЛАРНИ БОҒЧАГА ЖОЙЛАШТИРИШ  ЯНАДА СОДДАЛАШДИ

admin

АЁЛЛАР БАНДЛИГИ — БАХТЛИ КЕЛАЖАК АСОСИ

admin

МЕҲНАТ ФАХРИЙЛАРИ ЭЪЗОЗДА

admin