Image default
Спорт

ТАЭКВОНДОЧИЛАРГАҒАЛАБА МУБОРАК!

Қўшни Қирғизистон Республикасида спортнинг таэквондо тури бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Мазкур халқаро мусобақада олмалиқлик спортчилар ҳам иштирок этиб, самарали натижаларни қайд этишди.
Жумладан, 10-11 ёшдаги қизлар ўртасида Сарвиноз Тоҳирова хёнге баҳсларида 1-ўринни, массогида эса 2-ўринни эгаллади.
12-14 ёшдагилар ўртасидаги массоги баҳсларида Дилшодбек Расулов бронза медалини қўлга киритди. 18-39 ёшдаги эркаклар ўртасидаги баҳсларда Солижон Шавкатов махсус техника — тахта синдириш бўйича жаҳон чемпиони бўлди. Солижон жамоавий массогида бронза медалига эга чиқди. Зиёдагул Аҳмедова эса 15-17 ёш қизлар ўртасидага хёнге баҳсларида жаҳон чемпиони, массогида эса кумуш медалга сазовор бўлди.
8-9 ёшдагилар ўртасида Комрон Дилмуродов  жамоавий массогида 3-ўринга лойиқ кўрилди.
12-14 ёшдагилар ўртасидаги баҳсларда Азизбек Жозилов  хёнге баҳсларида чемпион, массогида бронза медалини қўлга киритди. Яна бир эътиборли жиҳат, Ўткирбек Ороловга 8-9 ёшлар ўртасидаги баҳсларда яхши техник жангчи кубоги тақдим этилди.
15-17 ёшдагилар баҳсида иштирок этган Зуҳриддин Бегматов жамоавий массогида 2- ўринни эгаллади.
Фотима ва Зуҳра Дилмуродовалар жамоавий хёнге ва жамоавий  массоги баҳсларида кумуш медалга сазовор бўлишди.
12-14 ёшдагилар ўртасидаги хёнге баҳсларида Мирҳосил Қудратов 2-ўринга лойиқ кўрилди.
Ислом Ниёзмамедов  18-39 ёшдаги эркаклар ўртасидаги жамоавий массогида 3-ўринни эгаллади.
18-39 ёшдаги эркаклар ўртасидаги жамоавий массоги баҳсларида Мамарасул Бўрибоевга бронза медали насиб қилди.
Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг умумжамоа ҳисобида фахрли учинчи ўринни эгаллашида олмалиқлик спортчиларнинг муносиб ҳиссаси борлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.
7 август куни шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов юқоридаги совриндорларнинг юртимиз мавқеига қўшган ҳиссасини эътироф этиб, эсталик совғалар билан рағбатлантирди.

МАВЗУГА ОИД

СПОРТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЛИМИ УЧУН
2022 ЙИЛ ҚАНДАЙ ЮТУҚЛАР ОЛИБ КЕЛДИ?

admin

FUTBOL ВА MESSI ENDI ORA OCHIQ

admin

ДАВРАЛАРДА ЎЙНАСИН ОНАМ

admin

КРИШТИАНО РОНАЛДО ОЛМАЛИҚҚА КЕЛАДИ(МИ?)

admin