Image default
Эълон

ЧАҚИРИЛУВЧИЛАР ВА ОТА-ОНАЛАР ДИҚҚАТИГА!

1997-2006 йилларда туғилган, муддатли ҳарбий хизматни ёки Сафарбарлик чақируви резерви хизматини ўтамаган ёшлар учун Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматга ва сафарбарлик чақируви резерви хизматига саралаш ишлари Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 апрелдаги 291-сонли Қарори (ўзгариш ва қўшимчалар Вазирлар Маҳкамаси 2020 йил 9 апрелдаги 211-сонли қарори) ҳамда Мудофаа вазирининг 2022 йил 10 сентябрдаги 666-сонли буйруғи ҳамда Олмалиқ шаҳар ҳокимининг 2023 йил 25 июлдаги 202-10-147-Q/23-сонли қарорига асосан 2024 йил чақирув мавсумига тайёргарлик тадбирлари 2023 йилнинг август ойидан бошланган.

Тадбирлар жисмоний тайёгарлик бўйича нормативлар топшириш ва якка тартибдаги суҳбат тариқасида ўтказилади.

Бўйи 170 см, оғирлиги 60 кг дан кам бўлмаган чақирилувчилар билан ҳарбий қисм вакиллари суҳбат асосида муддатли ҳарбий хизматга саралаш ва танлов ишлари олиб борилади.

Ота-оналарга тадбирларни шаффоф ўтказилаётганлигини кузатиб боришлари учун шароитлар яратилган.
Чақирилувчи йигитларимизни Ватан олдидаги йигитлик бурчини бажаришлари учун чақирув қоғозларини кутиб ўтирмасдан Олмалиқ шаҳар Мудофаа ишлари бўлимига келишларини сўраймиз.

Тадбирларда қатнашувчиларнинг сони чекланмаган.

Мурожаат учун телефонлар:

70-61-3-67-38;
70-61-359-86;
97-090-77-36

Шаҳар Мудофаа ишлари бўлими маъмурияти.

МАВЗУГА ОИД

Ҳурматли Олмалиқ шаҳри фуқаролари!

admin

“ИПОТЕКА-БАНК” АТИБТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИГА ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ ВА ЗАМОНАВИЙ ЭНЕРГИЯ ТЕЖАМКОР ТЕХНОЛОГИЯЛАР ХАРИД ҚИЛИШ УЧУН “ЯШИЛ” КРЕДИТ МАҲСУЛОТИНИ ТАҚДИМ ЭТАДИ!

admin

1 МАРТДАН ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИ ОЙЛИГИ БОШЛАНДИ

admin

Чиқинди олиб чиқиб кетиш нархи ошмоқда

admin