Image default
101 хабари

Қураётган иморатингиз хавфсизми?

Шаҳримизда барпо этилаётган хусусий уй-жойлар қурилиши кундан-кунга ривожланиб бормоқдаБарпо этилаётган иморатлар ихчам, қулай ва кўркам бўлиши билан бир қаторда арзон, камчиқим бўлиши давр талабидир. Ҳозирда барпо этилаётган иморатларда фуқароларимиз илғор қурилиш тажрибалари, фан ва техника ютуқларидан фойдаланган ҳолда, хориждан келтирилган ёки қўшма корхоналарда ишлаб чиқарилаётган юқори сифатли қурилиш материалларидан фойдаланишмоқда.

Шаҳримизда қурилаётган ва қайта таъмирланаётган қурилиш биноларида хавфсизлик ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида инспекторлар томонидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Албатта бежизга айтишмаган: «Ёнғинни ўчиришдан кўра унинг олдини олган яхши» деб. Шу мақсадда қурилиш биноларида иш олиб бораётган барча ишчи-ходимлар билан ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқномалар ўтказилмоқда.

Содир бўлаётган ёнғинларнинг асосий сабаблари:

— электр ускуналарининг носозлиги, яъни электр ҳисоблагичларда қўлбола сақлагичларни (предохранитель) қўлланилиши, вақтинчалик симларни бир-бирига боғлаб уланиши;

— болаларнинг олов билан ўйнашиши;

— электр ва газ пайвандлаш вақтида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик;

— ностандарт электр иситиш мосламаларидан фойдаланмаслик;

— спиртли ичимлик ичган ҳолда чекиш вақтидаги эҳтиётсизлик ва ҳоказо.

Содир бўлаётган ёнғинларнинг катта майдонга тарқалиб кетишига хусусий уйларнинг қурилишида ёнғинга қарши оралиқ масофаларни сақламаслик, томлардаги ёғоч панжараларга ёнғинга қарши махсус суюқлик билан ишлов берилмаслиги, уйлар орасидаги ёнғинга қарши деворлар қурилмаслиги сабаб бўлмоқда.

Хонадонларда ёнғинларнинг олдини олиш мақсадида янги қурилаётган ёки таъмирланаётган уй-жой ҳовлиларида ёзги ошхона ва тандирхона, молхона ва ем-хашакхоналарнинг ҳамда ҳар жуфт хоналар орасида 6 метрдан кам бўлмаган ёнғинга қарши оралиқларни сақлаш, икки қўшни хонадон оралиғида томни кесиб ўтувчи 60 сантиметр баландликдаги ва қалинлиги 12 сантиметрдан кам бўлмаган ёнғинга қарши деворлар билан ажратиш, уй томининг ёғоч панжараларининг ўтга бардошлигини оширувчи суюқликлар билан ишлов бериш, хоналарда иситиш печкаларини тўғри қоидага мувофиқ ўрнатиш, ертўла ёки цоколь қаватларда гараж, ошхона, ҳаммом ва иситиш тизими қозонхонасини жойлаштиришда, табиий газ қувурларини ўтказишда ёнғинга қарши тўсиқлар, қаватлар аро ёпмалар, ўтга бардошли мўрилар ўтказиш, электр таъминотини траверслар орқали ўтказиш, бинонинг ёғоч конструкцияларидан электр симларини ҳимоя қобиқларидан олиб ўтиш ҳамда қурилиш ишларини олиб бориш ва бинодан фойдаланиш даврида оддий ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш каби тадбирлар орқали иморатларимизни ёнғиндан сақлаган бўламиз.

Қ.Ибрагимов, ОКМК АЖ ОЁХТТЭБ инспектори.    

МАВЗУГА ОИД

ШАҲАР ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР БЎЛИМИ ОГОҲЛАНТИРАДИ

admin

ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ 9 ОЙИ ДАВОМИДА ШАҲАР ҲУДУДИДА СОДИР БЎЛГАН ЁНҒИНЛАР САБАБЛАРИ ВА КЕЛТИРГАН ЗАРАРЛАРИ

admin

ХОДИМЛАР ЎҚИТИЛМОҚДА

admin

БИНО ҚУРИЛИШИДА ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИ

admin