23 август куни Нурафшон шаҳридаги “Тонг” маданият саройида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи Холмурод Салимов, Республика “Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси раиси Исфандиёр Латипов, вилоят Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир, “Нуроний” жамғармаси Тошкент вилояти бўлими раиси Абдусамад Носиров, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги АОКА Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Зарифа Эралиева, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Мурод Ғуломов, Касаба уюшмалари Тошкент вилояти кенгаши раиси Мурод Ноисров, таҳририятлар бош муҳаррирлари, фахрий журналистлар, “Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси, вилоят Журналистлар уюшмаси ва Ёзувчилар уюшмаси ходимлари ҳамда тележурналистлар иштирок этишди.
Тадбирда сўз олганлар, “Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танлови мустақилликнинг 32 йиллиги арафасида ўтказилаётганига алоҳида урғу бердилар. Чунки йиллар давомида республикамизда амалга оширилаётган ижтимоий ислоҳотларнинг, ободонлаштириш ишларининг, ижтимоий-сиёсий соҳада олиб борилаётган янгиликларнинг ҳар йили ёритиб борилиши журналистлардан катта масъулият талаб этишини, мустақилликни тараннум этувчи шеърлар ва публицистик мақолаларнинг чоп этилишида ёзувчи-шоирларнинг, шунингдек, ислоҳотларни тарғиб этувчи кўргазмали воситаларнинг ўрни беқиёс эканлигини таъкидлаб ўтдилар.
Танлов эълон қилингандан сўнг, ижодкорлар томонидан тақдим этилган материаллар ўрганиб чиқилди.
Танловга ижодий ишлар, ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари йўналиши бўйича 10 нафардан зиёд ижодкорларнинг 10 дан зиёд асарлари, шеърий ва насрий тўпламлари;
35 нафардан зиёд босма оммавий ахборот воситалари ходимларининг 200 тадан зиёд мақолалари;
10 нафар телевидение ва радио ижодкорларининг 50 тадан ортиқ материаллари;
25 нафардан зиёд ижодкорнинг 700 тага яқин тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари қабул қилинди. Танловда жами 80 нафар ижодкорнинг 960 та ижодий ишлари ўрганиб чиқилди.
Шу ўринда ўтган бир мобайнида чоп этилган мақола, китоб ва ташқи рекламаларда ўрин олган асарлар муаллифлари (тузилган ҳайъат аъзолари хулосалари асосида муносиб, деб топилган номзодлар) иштирокчилар орасида эълон қилинди.
“Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танловининг вилоят босқичида ўринлар қуйидагича тақсимланди:
Ижодий ишлар, ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари йўналиши бўйича:
1-ўрин: Маъмур Бозор Али.
2-ўрин: Карим Мавлон.
3-ўрин: Қудрат Одинаев.
Босма нашрлар бўйича:
- Шарипова Дилбар – Зангиота тумани “Истиқбол” газетаси бош муҳаррири (1-ўрин)
- Рузиева Дилфуза – “Олмалиқ ҳаёти” газетаси бош муҳаррири (2-ўрин)
- Эгамбердиева Холида – “Ишонч” газетасининг Тошкент вилояти бўйича мухбири (3-ўрин)
- Бакиров Отабек – “Ёшлар кундалиги” медиа лойиҳаси мухбири (3-ўрин)
Телевидение йўналиши бўйича:
- Хайиталиева Дилдора – ЎзМТРК “Toshkent viloyati teleradiokanali” давлат муассасаси теле гурухининг махсус мухбири (1-ўрин)
- Махмуталиев Захириддин — “ОКМК ТВ” телеканали мухбири (2-ўрин)
- Нортожиева Ирода — ЎзМТРК тизимидаги “Нурафшон ТВ” муаллифи ва бошловчиси (3-ўрин).
Тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари бўйича:
1-ўрин Умар Зокиров,
2-ўрин Абдутолиб Фузаилов,
3-ўрин Жалолиддин Эсонов
Ғолиблар вилоят ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Тошкент вилояти томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Хусусан, 1-ўрин соҳибига, 1-даражали диплом ва телевизор, 2-ўрин соҳибига 2-даражали диплом ва электр печ, 3-ўрин соҳибига 3-даражали диплом ва овоз кучайтиргич топширилди.
Тадбир давомида маданият бўлимининг мақомчилар ансамбли ижрочилари томонидан куй ва қўшиқлар ижро этилди.
Шунингдек, тадбирдан сўнг “Фахрий журналистлар эътибор ва эъзозда” акцияси доирасида вилоятдаги бир гурух фахрий журналистларига эътибор кўрсатилиб, эъзозланди. Уларга Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими раисининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.
Тадбир иштирокчилари дилдаги суҳбатларини бир пиёла чой, ноз-неъматларга тўла дастурхон атрофида давом эттирдилар.
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси
Тошкент вилояти бўлими