Тошкент вилояти статистика бошқармасининг маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 август ҳолатига янги ташкил этилган кичик бизнес субъектлари сони 4 225 тани ташкил қилди. Бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 121 тага кўпайди. Фаолият кўрсатаётган кичик бизнес субъектлари сони эса 38 049 тага етди.
Олмалиқ шаҳрининг ташқи савдо айланмаси ҳажми
Жорий йилнинг январь-июль ойлари ҳолатига Олмалиқ шаҳрининг ташқи савдо айланмасидаги ҳажми 724,5 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 77,5 фоизни ташкил этди. Шундан: экспорт ҳажми 422,7 млн.АҚШ долларини, импорт ҳажми эса 301,8 млн.АҚШ долларни ташкил қилди.
Олмалиқ шаҳрининг бозор хизматлари ҳажми қанчага етди?
Дастлабки маълумотларга кўра, 2023 йилнинг январь-июл ойларида Олмалиқ шаҳрининг кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 1 237,4 млрд. сўмга етди. Бундан ташқари, аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар 8 671,3 минг сўм, транспорт хизматлари 264,0 млрд. сўм, оилавий хизматлар 282,5 млрд. сўм, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 27,2 млрд. сўм, таълим хизматлари 25,6 млрд. сўм, соғлиқни сақлаш хизматлари 22,0 млрд. сўм, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 73,7 млрд. сўм миқдорида қайд этилди.
Олмалиқ шаҳрининг қурилиш ишлари ҳажми
Жорий йилнинг январь-июль ойларида Олмалиқ шаҳрида 126 та қурилиш ташкилотлари томонидан жами 1 165,3 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Шу жумладан, йирик қурилиш ташкилотлари томонидан 942,7 млрд. сўмлик ва кичик ва микрофирмалар томонидан 150,6 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Норасмий сектор томонидан 72,0 млрд. сўмлик қурилиш ишлари олиб борилган.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
Вилоятимизда 2023 йилнинг январь – июнь ойларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 14 795,5 млрд. сўмни ёки 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 103,9 фоизни, шу жумладан, деҳқончилик маҳсулотлари – 5 135,5 млрд. сўмни, чорвачилик маҳсулотлари – 9 660,1 млрд. сўмни ташкил қилди.