Image default
Жамият

ҚЎЛИМ БИЛАН БЕРИБ, МИБ ОРҚАЛИ УНДИРДИМ!

Халқимизда «Қўлим билан бериб, оёқ билан югуриб олдим» деган машҳур ибора бор. Бугунги кунда давлат томонидан давлат божи, алимент, жарималарни ундириш каби вазифалар Мажбурий ижро бюроси томонидан бажарилади.
Бу борада Мажбурий ижро бюросининг Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан жорий йилнинг 6 ойи мобайнида қандай ишлар амалга оширилди?

Жумладан, 2023 йил давомида жами иш юритувдаги 14 607 та 166 843 млн сўмлик ижро ҳужжатлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, 7190 та 119540 млн сўмлик ижро ҳужжатлари тамомланди, шундан, 4595 та 45885 млн сўмлиги амалда ундирилди.
Давлат фойдасига ундирувлар бўйича иш юритувдаги 7196 та 55307 млн сўмлик ижро ҳужжатлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, 3951 та 48138 млн сўмлик ижро ҳужжатлари тамомланди, шундан, 3141 та 6025 млн сўмлиги амалда ундирилган.
Солиқ қарзи ундируви бўйича 911 та 16597 млн сўмлик ижро ҳужжатлари юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, 462 та 12728 млн сўмлик ижро ҳужжатлари тамомланди, шундан, амалда 241 та 4249 млн сўмлиги ундирилди.
Маъмурий жарима ундируви бўйича 3839 та 2482 млн сўмлик ижро ҳужжатлари юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, 1932 та 1021 млн сўмлик ижро ҳужжатлари тамомланди, шундан, амалда 1698 та 761 млн сўмлиги ундирилди.
Жиноий жарима ундируви бўйича 30 та 703 млн сўмлик ижро ҳужжатлари юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, 15 та 375 млн сўмлик ижро ҳужжатлари тамомланди, шундан, 6 та 84 млн сўмлиги ундирилди.
Давлат божи ундируви бўйича 2251 та 34997 млн сўмлик ҳужжатлар юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, 1436 та 33859 млн сўмлик ижро ҳужжатлари тамомланди, шундан, 1099 та 877 млн сўмлиги ундирилишига эришилди.
Тижорат банклари фойдасига ундириш белгиланган иш юритувдаги 495 та 26250 млн сўмлик ҳужжатлар бўйича ижро ҳаракатлари олиб борилиб, 312 та 19922 млн сўмлик ижро ҳужжатлари тамомланди. Шундан, 182 та 14808 млн сўмлиги ундирилди.
Ноқонуний қурилмаларни бузиш белгиланган ижро ҳужжатлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, 7 тасининг ижроси таъминланди.
Алимент ва моддий таъминоот ундириш белгиланган қолдиқдаги 2092 та ижро ҳужжатлари бўйича қарздорликни сурункали тўламасдан юрган 35 нафар шахсга МЖтКнинг 474-моддаси асосида маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди, 5 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Абдулҳаёт Шокиров,
МИБ шаҳар бўлими бошлиғи.

МАВЗУГА ОИД

МЕҲНАТ ҚОНУНЧИЛИГИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР КОМБИНАТ ИШЧИ-ХОДИМЛАРИ ҲАЁТИДА ҚАНДАЙ АКС ЭТАДИ?

admin

«ОЛМАЛИҚШАҲАРГАЗ» ГАЗТАЪМИНОТИ БАРҚАРОР ВА СИФАТЛИ ТАЪМИНОТГА ҚОДИР(МИ)!?

admin

КЎНГИЛЛАРГА СУРУР БАХШ ЭТГАН ФЕСТИВАЛЬ

admin

МАҲАЛЛА РАИСЛИГИ САЙЛОВЛАРИ ЯКУНИГА ЕТДИ

admin