Image default
101 хабари

8 ОЙ ИЧИДА23 ТА ЁНҒИНСОДИР БЎЛДИ

Олмалиқ шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан ёнғинларнинг олдини олиш борасида бир қатор чора-тадбирлар кўрилмоқда. Халқ хўжалигининг турли тармоқларида, шунингдек, саноат корхоналарида, билим юртлари, мактаб, боғча ва аҳоли турар жойларида ёнғиннинг олдини олиш учун режали текширувлар ўтказилаяпти. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Куз келиши билан кўчаларда даҳа ва очиқ майдонларда қуриган ўт, шох-шаббалар тўпланиш ҳолатлари ортиб боради. Аксарият фуқаролар томонидан бу ҳолатда қуриган ўт ва шох-шаббаларнинг ёқилиши одатга айланган. Ёқилган хазоннинг тутуни атроф-муҳитга зарарли эканлиги билиб турилиб, ёқиб юборилади. Айниқса мактаб, боғча ва бошқа ташкилотлар атрофида бундай чиқиндиларнинг ёндирилиши кишини ташвишга солади.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида шаҳримизда жами 23 та ёнғин содир бўлди. Ёнғинларнинг 4 таси қуриган ўт ва шох-шаббалар ёқилиши ҳамда фуқароларнинг назоратсизлиги оқибатида содир бўлган. Бундан аҳоли катта моддий зарар кўраётгани ачинарли.
Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ёнғиндан сақлаш хизмати ҳар қанча ҳаракат қилмасин, фуқароларнинг ўзлари оддий ёнғин хавфсизлиги коидаларига риоя қилмас экан, ёнғинлар сони камаймайди.
Шунинг учун хазонларни ёқмасликка чорловга барча маҳалла оқсоқоллари, кенгаш раисларини, ташкилот, муассаса, корхона раҳбарлари ва барча фуқароларни жалб этган ҳолда биргаликда ҳаракат қилиш керак бўлади.
Шаҳар ФВБ яна бир бор юртдошларимизга ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишларини эслатиб қолади.

Шаҳзод Шерқулов,
шаҳар ФВБ катта инспектори, катта лейтенант.

МАВЗУГА ОИД

ЭВАКУАЦИЯ ЙЎЛЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАРНИ БИЛАСИЗМИ?

admin

БИНО ҚУРИЛИШИДА ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИ

admin

Тарғибот таъсирсиз бўлмас

admin

110 нафар ходимга 9 288 000 сўм жарима

admin