Image default
Ижтимоий эълон

Мол-мулкингиз хавфсизлигини ишончли қўлларга топширинг!

Хонадонимиз ёхуд тадбиркорлик объектимиздаги мол-мулкимиз хавфсизлигини таъминлаш бўйича давлатимиз томонидан бир қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, бугунги кунда амалга тадбиқ этилмоқда. Бу ҳақда Олмалиқ шаҳар Қўриқлаш бўлими Техник қўриқлаш марказида ҳам самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Президентимизнинг 2018 йил 12 декабрдаги «Жисмоний ва юридик шахслар мулкини қўриқланишини таъминлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4060-сонли қарори аҳолининг мол-мулки хавфсизлигини таъминлаш бўйича муҳим қонуний асос бўлиб хизмат қилмоқда. Ушбу қарорга кўра, давлат ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектларни, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини ишончли қўриқлашни таъминловчи сифат жиҳатидан янги тизимни жорий этиш бўйича салмоқли ишлар олиб борилаяпти.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг жисмоний ва юридик шахслар мулкининг қўриқланишини таъминлаш бўйича фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек, халқ мулкига бўлган тажовузни профилактика қилиш ва олдини олишда аҳолининг замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиши учун қулай шарт-шароит яратилди. Яъни, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимида «Хавфсиз хонадон» концепцияси жорий этилди. Ҳозирда Олмалиқ шаҳридаги 392 та аҳоли хонадонлари ҳамда 367 та тадбиркорлик объектлари қўриқлаш хизмати томонидан, замонавий қўриқлаш сигнализация воситалари орқали, шартнома асосида сифатли қўриқланиб келинмоқда.

Бўлимда ҳозирги вақтда 2 та Техник қўриқлаш маркази, шунингдек 2 та тезкор харакатланувчи гуруҳ(ТҲГ)лар ташкил этилган. Айни вақтда шаҳар ҳудудидаги шаҳар ҳудудидаги турли кўринишдаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида қўшимча яна 2 та Тезкор ҳаракатланувчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.

Объектлар 3 та тоифа бўйича қўриқланади. Яъни, объектнинг фаолият туридан, бинонинг техник мустаҳкамлик даражасига қўйилган талабларга қараб ва тоифаланган объектлар қаторига киритилганини ҳисобга олган ҳолда шартнома асосида қўриқлаш хизмати кўрсатилади.
Қўриқловга олинаётган объектнинг тоифасига қараб, қўриқлаш соати нархи Ўзбекистон Республкаси Молия Вазирлиги ва Миллий гвардия Қўмондони томонидан тасдиқланган тарифлар асосида
1-тоифа: 7 728 сўм (1 соатига);
2-тоифа: 6182,4 сўм;
3-тоифа: 4636,8 сўм.

Бундан ташқари «Ташвиш» тугмаси орқали кўрсатиладиган қўриқлаш хизмати йўлга қўйилган бўлиб,
1 соат қўриқлаш вақти нархи 3684 сўмни ташкил қилади.
Кўп қаватли уйларда яшовчи фуқаролар хонадонлари ойига 30 830 сўм эвазига замонавий қўриқлаш сигнализация воситалари орқали сифатли қўриқланади.

Тинчлик ва хотиржамлик — энг муҳим неъматлардан бири. Ана шундай неъматдан фойдаланиш ўзимизга ҳам боғлиқ. Йиллаб ишлаб, топган мол-мулкингизни ишончли қўлларга топшириб сиз фақат тинчлик ва хотиржамликка эришасиз. Миллий гвардия қошидаги қўриқлаш хизмати эса бизга ана шундай имкониятни тақдим этади. Марҳамат, мол-мулкингизни қўриқлашни ишончли қўлларга топширинг!

Бизнинг манзил: Олмалиқ шаҳри, Иванов кўчаси, 7-уй.

706141821
706141822

МАВЗУГА ОИД

Мерос очилиши ҳақидахабардор қиламиз

admin

«Аммофос-Максам»
акциядорлик жамияти қуйидаги лавозимларга танлов эълон қилади:

admin

ҲУРМАТЛИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАР!

admin

ЎЗБЕКИСТОНДА ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА НАВБАТДАГИ ЧАҚИРУВ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

admin