Image default
101 хабари

ОЛОВ — ТИЛСИЗ ЁВ

Инсон ҳаётида энг қадимги ва биринчи топилган кашфиётлардан бири оловдир. Олис мозийдаёқ одамлар унинг қудратини сеза бошлаган. Аждодларимиз биргина учқун катта алангага айланиб, бутун бир ўрмонни кулга айлантира олиш хусусиятига эга эканлигини идрок этиб, унга ниҳоятда эҳтиёткорлик ҳамда эътибор билан муносабатда бўлган.
Йилдан-йилга оловга бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда. Олов инсон учун энг керакли омиллардан бирига айланган. Афсуски, оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, аниқроғи унинг тили ўткир ва аёвсиз эканлигига беписанд муносабатда бўлиш бизнинг давримизга келиб одат тусига кирганлиги туфайли пировардида катта-катта ёнғинлар содир бўлаётганига инкор этиб бўлмайди. Бу офатлар халк хўжалиги, фукароларга беқиёс даражада моддий ва маънавий зарар кўришига олиб келмоқда.
Маълумотларга қараганда, 2023 йил давомида “Олмалиқ КМК” АЖ ишчи ходимларига Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан мунтазам равишда фуқароларга ёнғинни келтириб чиқарувчи омиллар тушунтириб берилади.
Ҳурматли ҳамшаҳарлар!
Йиллар давомида меҳнат қилиб кўтарилган иморатингиз ва мол-мулкингиз саноқли дақиқалар ичида куйиб кул бўлишини истамасангиз, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилинг. Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан ўтказиладиган тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишларига эътибор бериб, тавсия ва қоидаларга риоя қилсангиз, ҳар қандай кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олган бўласиз.

Г.Шокирова,
ОКМК АЖ ОЁХТТЭБ инспектори.

МАВЗУГА ОИД

“ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ОЙЛИГИ”ДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТАЙЛИК

admin

ҲУШЁРЛИК ХОТИРЖАМЛИККА КАФОЛАТ

admin

УЙЛАР ВА ЙЎЛЛАР ҚОИДАЛАРГА МУВОФИҚ БЎЛМАСА…

admin

КУКУНЛИ ЎТ ЎЧИРИШ ҲАҚИДА ЭШИТГАНМИСИЗ?

admin