Image default
Жамият

«ПОРТАЛ»ДА НИМА ГАПЛАР?

Бугун Халқ қабулхоналари халқ билан доимий мулоқот қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида холислик, адолат тамойиллари асосида кўриб чиқилишида, мансабдор шахслар масъулиятини оширишда муҳим ўрин тутмоқда.

Жойларда фуқароларнинг Президентга, Олий Мажлисга, Президент Администрациясига, ҳукуматга, давлат бошқаруви органларига, мурожаат қилишга оид Конституциявий ҳуқуқларининг сўзсиз амалга оширилиши учун шароитлар ва кенг имкониятлар яратилди.
Халқимиз қалбидан чуқур жой олган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, “Халқимиз ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун кўриши керак” ва “Давлат инсонлар учун” деган эзгу ғоя бугун мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган туб ўзгаришларни ҳаракатлантирувчи кучига айланди.
Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири, унинг яхши яшашга бўлган орзу-умидлари ётади.
Халқ қабулхоналарига бўлаётган мурожаатларнинг моҳиятида ҳам фуқароларнинг бугун яхши яшашга бўлган истаклари, адолат тамойиллари йўлидаги таклиф, талаблари, жамият тараққиётида ўз ўринларини топишга бўлган интилишлари ифодаланмоқда.
Олмалиқ шаҳрида ҳам жорий йилнинг 7 ойи мобайнида фуқаролардан 4350 та мурожаатлар келиб тушган. Шундан 969 таси, яъни 25 фоизи ижобий ҳал этилди, 1782 тасига ҳуқуқий маълумот берилди.
Шунингдек, мурожаатларга асосан, ҳудудларга 17.4 км сув қувури ўтказилди, 1 км ичимлик сув тармоғи мукаммал таъмирланди, 161 та симёғоч янгиланди, 32 та трансформатор мукаммал, 160 таси жорий таъмирланди. 1 та янги трансформатор ўрнатилиб, 6.7 км ҳаво тармоқлари реконструкция қилинди. 25.2 км йўл янгидан асфальтланди. 32 942 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди, 114 нафарига ордер, 5 нафарига ногиронлик аравачаси, 9 нафарига протез ортопедия воситалари берилди. 1071 нафар фуқаро иш билан таъминланди. Тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида 263 нафар фуқарога 7 млрд 920 млн сўм кредит маблағлари ажратилди.
Ўз ўрнида тизимда янада янги тажриба орттирилди, десак асло муболаға бўлмайди.
Мурожаатларни қайта ўрганиш, ижобий ҳал этилиши борасида доимий сайёр қабулларнинг ўтказилиши, жойига чиқиб хонадонма-хонадон юриш, аҳоли билан юзма-юз яқиндан мулоқот қилиниши катта аҳамиятга эга бўлди. Жумладан, “Олмалиқсой” МФЙ «Ғунча» кўчасида яшовчи фуқаро М.Хакимованинг кўзини даволатиш бўйича қилган мурожаати Халқ қабулхонаси томонидан жойига чиқиб ўрганилди. Унинг даволаниш учун моддий ёрдам ажратиш масаласидаги мурожаати ижобий ҳал этиб берилди.
Юртимиздаги бундай тизимли сайёр қабуллар, уйма-уй юриш орқали фуқароларнинг муаммоларини аниқлаш ҳеч бир ривожланган давлатлар тажрибасида учрамайди.
Шу боис ҳам Ўзбекистон бугун дунё ҳамжамиятида инсон қадри улуғланаётган, тинчлик, адолат, эзгулик тамойилларига асосланган давлат сифатида эътироф этилмоқда.
Гулнора Балтаева,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Олмалиқ шаҳар Халқ қабулхонаси
етакчи мутахассиси.

МАВЗУГА ОИД

Мен донорман

admin

ОИЛА -МУҚАДДАС ДАРГОҲ

admin

ОКМК ФРАЙБЕРГ КОНЧИЛИК АКАДЕМИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЎРНАТДИ

admin

СЕЛ КЕЛИШ ХАВФИ ЭРИЁТГАН ҚОРЛАРГА БОҒЛИҚ(МИ?)

admin