Олмалиқлик Олий Мажлис депутати Қизилгул Қосимова Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.
Қизилгул Қосимовани Олмалиқ шаҳар аҳолиси Қосимова Фарида Эрматовна сифатида яхши танийди. Фарида Эрматовна шаҳар соғлиқни сақлаш тизимига муносиб ҳисса қўшган тиббиёт фидоийларидан бири бўлиб, Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутати ҳам бўлган.