Image default
Адлия саҳифаси

ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАЛАРИДАН ОЗОД ЭТИЛГАН ШАХСЛАРНИ ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛГАН ИШ БЕРУВЧИЛАРГА СУБСИДИЯ АЖРАТИЛАДИ

2023 йил 5 сентябр куни “Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд айрим тоифаларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 450-сон қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорга кўра, 2023 йил 1 октябрдан жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав (фонди) капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ҳар бир шахс учун 3 ойдан ортиқ муддатда меҳнат фаолиятини давом эттиргандан сўнг базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари (990 минг сўм) миқдорида бир марталик субсидия ажратилади.
2025 йил 1 январгача жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларнинг назоратда бўлган (пробация) даврида меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тадбиркорларга қайтариб бериш тизими жорий этилади.
Шунингдек, 2023 йил 1 октябрдан “Ишга марҳамат” мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларида жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш, уларни ташкилотлардаги мавжуд бўш (вакант) ҳамда захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш тизими йўлга қўйилади.
Қарор билан Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилинди.
Унга кўра, иш берувчилар жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсни ишга қабул қилгандан сўнг 3 ойдан ортиқ муддатда меҳнат фаолиятини давом эттиргандан кейин субсидия олиш учун туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига ёзма равишда ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилади.

Рустам Хамраев,
шаҳар Адлия бўлими
ЮХКМ бошлиғи.

МАВЗУГА ОИД

ЁШЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ БИЛИМ ОЛИШЛАРИ РАҒБАТЛАНТИРИЛАДИ

admin

СУБСИДИЯ КИМЛАРГА ВА ҚАЙ ТАРТИБДА БЕРИЛАДИ?

admin

АДЛИЯ БЎЛИМИ:6470 ТА ҚОНУНЧИЛИККАЗИД ҲУЖЖАТЛАР РАД ЭТИЛДИ

admin

“ХАБЕАС КОРПУС” ИНСТИТУТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ“ХАБЕАС КОРПУС”

admin