Image default
Жамият

СУБСИДИЯ АСОСИДА УЙ ОЛИШУЧУН ТАЛАБ ОШМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йилдаги 182-сонли қарорига асосан давлат субсидияси асосида уй-жой сотиб олиш бўйича Олмалиқ шаҳрида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, 2021 йил субсидия асосида уй-жой сотиб олиш учун келиб тушган аризаларнинг сони 370 та бўлиб, ижобий деб топилганлар сони 121 тани ташкил этган. Тошкент вилояти ҳокимининг 2021 йил 27 декабрдаги 298-10-0-Қ-/21-сонли қарорига асосан, давлат бюджетидан 2021 йил учун 121 нафар фуқарога 7,1 млрд сўм маблағ ажратилган.
2022 йилда шаҳримизда субсидия асосида уй-жой сотиб олиш учун келиб тушган аризалар 485 та бўлиб, шундан ижобий деб топилганлар сони 168 тани ташкил этди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги ПФ-33-сонли Фармони ҳамда Тошкент вилояти ҳокимининг 2021 йил 27 декабрдаги 298-10-0-Қ-/21-сонли қарорига асосан давлат бюджетидан 2022 йил учун 168 нафар фуқарога 7,9 млрд сўм маблағ ажратилган.
2023 йил 690 нафар фуқаро субсидия асосида уй-жой сотиб олиш учун ариза топширган бўлиб, шундан 135 нафар ижобий хулоса олган фуқароларга мувофиқлик сертификати берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 апрелдаги ПФ-51-сонли Фармони ҳамда Тошкент вилояти ҳокимининг 2023 йил 26 апрелдаги 179-10-0-Қ-/23-сонли қарорига асосан, давлат бюджетидан 2023 йил учун 132 нафар фуқарога 4,8 млрд сўм ажратилиши белгиланган бўлиб, шундан 2023 йил 13 июль ҳолатига 11 нафар фуқарога 352 млн. сўм субсидия маблағи ажратилган.
Бугунги кунда Олмалиқ шаҳрида “АGRОМIR BULDINGS” МЧЖ томонидан 16 қаватли 768 хонадондан иборат 8 та кўп қаватли уй қуриб битказилган бўлиб, шартнома тузиб бошланғич тўловларини шакллантирганлар жами 463 та. Шундан субсидия асосида уй-жой сотиб олувчилар 205 нафарни ташкил этиб (2023 йилда субсидия сертификати олганлар 47 нафар), бошланғич 5 % тўлови шакллантирилган.

32 млн сўм миқдорида субсидия беришда комиссия нимага қараб балл беради?

►Иш ҳаққингиз миқдори вилоятдан бўлсангиз, минимум 2.7 млн сўмдан максимум 8 млн сўмгача;
►Тошкент шаҳридан бўлсангиз, 2.7 млн сўмдан 9 млн сўмгача бўлса  —  10/6/2 балл;
►Уй-жойингиз йўқлиги учун- 20 балл;
►Хорижда ишлаб келган бўлсангиз — 20 балл;
►Олис ҳудудда ишлайдиган бюджет ташкилоти ишчиси бўлсангиз — 10 балл;
►Ёш оила бўлсангиз (эр-хотин иккаласи ҳам 30 ёшдан ошмаслиги керак) — 10 балл берилади;
►Ёлғиз аёл бўлсангиз — 10 балл;
►Оилада ногирон бўлса  — 10 балл берилади.
Субсидия берилиши учун камида 30 балл йиғиш лозим.

Шермуҳаммад Бегиев,
шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари.

МАВЗУГА ОИД

МФЙ раислари сайловини ўтказиш бўйича тайёргарлик бошланди

admin

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯШИЛ МАКОНДА БИРГА ЯШАЙЛИК!

admin

ҚИЗИНГИЗНИ ЎҚИТМАЙСИЗМИ?..

admin

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ўтказиш РЕЖА-ЖАДВАЛИ

admin