Image default
Жамият

ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ ЖАРАЁНИ 2023 ЙИЛ 2-МАВСУМИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Унга кўра, республикамиздаги 1 007 та маҳалладан 1 182 та лойиҳа (жами суммаси 1,3 трлн сўмдан ортиқ) ғолиб деб топилди. Ҳудудлар кесимида ғолиб бўлган лойиҳалар сони бўйича Тошкент вилояти етакчилик қилди — 122 та лойиҳа, энг ками эса Жиззах вилоятида — 50 та лойиҳа.

Ғолиб лойиҳалар соҳалар кесимида йўлларни таъмирлаш (446), умумтаълим мактаблари (236) ва соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари етакчилик қилди.

Жумладан, Олмалиқ шаҳрида ҳам қуйидаги 11 та лойиҳа ғолиб деб топилди:

  1. Увайсий МФЙдаги «Болалар-ўсмирлар спорт мактабини таъмирлаш» лойиҳаси. Тўпланган овоз — 1693 та. Маблағ — 1 миллиард сўм.
  2. Бобур МФЙ  “Касб-ҳунар мактабини таъмирлаш» лойиҳаси. Тўпланган овоз — 1578 та. Маблағ — 400 миллион сўм.
  3. Ҳамза МФЙ 10-сонли “Бойчечак” ДМТТни таъмирлаш» лойиҳаси. Тўпланган овоз — 1521 та. Маблағ — 500 миллион сўм.
  4. «Коинот» МФЙ «3-сонли ДМТТни таъмирлаш» лойиҳаси.
    Тўпланган овоз — 1457 та. Маблағ — 500 миллион сўм.
  5. «Коинот» МФЙдаги 15-мактабнинг моддий-техник базасини ривожлантириш лойиҳаси. Тўпланган овоз — 1420 та. Маблағ — 400 миллион сўм.
  6. «Бўстон» МФЙ маҳалла гузарини таъмирлаш лойиҳаси.
    Тўпланган овоз — 1307 та. Маблағ — 750 миллион сўм.
  7. Увайсий МФЙдаги 19-мактабнинг моддий-техник базасини ривожлантириш лойиҳаси. Тўпланган овоз — 1180 та. Маблағ — 200 миллион сўм.
  8. Аҳмад Яссавий МФЙ ҳудудидаги ички йўлларни  таъмирлаш лойиҳаси. Тўпланган овоз — 1131 та.
    Маблағ — 1 миллиард сўм.
  9. «Бўстон» МФЙ ҳудудидаги 3-мактабни таъмирлаш лойиҳаси. Тўпланган овоз — 1069 та. Маблағ — 200 миллион сўм.
  10. «Шош-илоқ» МФЙ ҳудудидаги ички йўлларни таъмирлаш лойиҳаси. Тўпланган овоз — 1050 та.
    Маблағ — 1 миллиард 200 миллион сўм.
  11. «Дўстлик» МФЙ ҳудудига янги маҳалла гузари биносини қуриш лойиҳаси. Тўпланган овоз — 1049 та.
    Маблағ — 750 миллион сўм.

Ташаббуслар ҳудудлардаги ижтимоий муаммолар ечими юзасидан бўлиб, маҳаллий йўлларни асфальтлаш, ижтимоий муассасалар – мактаб, боғчаларни таъмирлаш, каби таклифлар шулар жумласидан.

МАВЗУГА ОИД

МОЛ-МУЛКИНГИЗ ХАВФСИЗЛИГИ ИШОНЧЛИ ҚЎЛЛАРДАМИ?

admin

ОКМК: ИЛК ТАМАЛ ТОШИСТАЛИН ТОМОНИДАН ҚЎЙИЛГАНИ ҲАҚИҚАТМИ?

admin

ДЕПУТАТЛАР НАЗОРАТИДАН СЎНГ КАМЧИЛИКЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛДИ(МИ?) ёхуд Айрим «боғча» раҳбарлари фаолияти кескин танқид қилинди

admin

ГЎЗАЛЛИК САЛОНЛАРИ АГАР ГЎЗАЛ БЎЛСА…

admin