Image default
Янгиликлар

ШАҲРИМИЗДА ЯНГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИ ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ

Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Олмалиқ шаҳар «Мустақиллик» маҳалласи ҳудудида ISTEK брэнди остида ПВХ ва алюмин профил конструкцияларнинг ихтисослаштирилган фабрикаси фаолияти йўлга қўйилди. Корхона ишга туширилиши натижасида 100 га яқин иш ўринлари яратилди, шулардан 60 фоизи 30 ёшгача бўлган ёшларни ташкил қилади. 2024 йилгача иш ўринлари сонини 300 тага ошириш режалаштирилган.

Корхонада ПВХ ва алюмин эшик ва ромлар ишлаб чиқаришда барча илғор технологиялар қўлланилади. Яъни, фабрикада Туркия, Италия давлатларининг ШТЭК, КАБАН каби замонавий ускуналари ўрнатилган бўлиб, улар туфайли корхонанинг кенг технологик имкониятлари таъминланиши йўлга қўйилган. Aвтоматлаштирилган линияларда ишлаб чиқаришнинг ҳар бир босқичи компьютер тизими орқали бошқарилади ва назорат қилинади. Ушбу ёндашув юқори аниқлик, самарадорлик ва яхши кўрсаткичларга эришишликни таъминлайди.

Фабрикада ушбу замонавий ускуналар ёрдамида тажриба ва яхши йўлга қўйилган технологик жараёнлар туфайли, бир сменада 200 та Европа талабларига жавоб берадиган тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга муваффақ бўлинмоқда. Яъни, фабриканинг ишлаб чиқариш қуввати қарийиб бир ойда 15 минг кв.м ПВХ ва алюмин эшик ромлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Корхонада ПВХ профил тизимларининг энг кўп қиррали деб тан олинган Quattro 6000, Trio 5800, Trio 6000, Engelberg 7000, алюмин тизимларининг юқори даражадаги дизайн ром ва эшиклар учун Aldoks, Termo 57, Termo 70, Termo 98, Perfekt 105, бураладиган тизимлар BKG 40,BKH 65, фасад тизимлари BKF50, уй ва офис учун Slaydmaster, TiaraTwinmax, BKO35 профил тизимларидан хизмат турлари кўрсатилади.
Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар халқаро ISО стандартларига мувофиқ, ишончли, самарали ва экологик тоза эканлигини кафолатлайди. Бу ерда ҳар қандай мураккаб конструкциялар ишлаб чиқарилади: овал, айлана, учбурчак каби турли хилдаги ойналар, шовқин ва овоз, иссиқлик барқарорлигини таъминлайдиган ПВХ, алюмин эшик ва ромлар назорат синовларидан ўтади.
Ходимларнинг малакаси йирик компаниялар томонидан ташкиллаштирилган семинар тренинглар, мастер класслар ёрдамида ҳамда корхонанинг малакали ходимлари томонидан ошириб борилади.
Корхонада бугунги кунда бир сменада иш ташкил этилган, келгусида икки сменада ташкил этиш кўзда тутилган.

МАВЗУГА ОИД

Қадамларинг қутлуғ бўлсин, болажон!

admin

БАНДЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

admin

ШАҲАР ҲАЁТИДАН

admin

ЭНГ ЯХШИЛАР САРАЛАНДИ

admin