Ўтган ўқув йилида шаҳримиз битирувчиларининг 1653 нафаридан 746 нафари (45%) олий таълимга ўқишга қабул қилинди. 140 нафари (8%) коллеж ва техникумларга ўқишга кирган. 106 нафари (6%) Ўзбекистондаги чет эл олий таълим муассасаларига, 108 нафари (7%) чет эл олий таълим муассасаларига қабул қилинган.
125 нафар битирувчи (8%) ўзини-ўзи банд қилган, 68 нафари (4%) доимий иш билан таъминланган ҳамда 7 нафари (0,3%) тадбиркорлик билан шуғулланмоқда. 7 нафари (0,3%) ҳарбий хизматга сафарбар этилди. Чет элга чиқиб кетган битирувчилар сони эса 22 нафарни (1%) ташкил этади. Ногиронлиги бўлган битирувчилар 4 нафар, хусусий олий таълимга қабул қилинганлар 117 (7%) нафар эканлиги қайд этилган.
Ҳозирги кунда 203 нафар бандлиги таъминланмаган битирувчилар шаҳар ҳокимининг ўринбосарларига, ташкилот раҳбарларига бириктирилиб, бандлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
Қуйидаги жадвал-ахборот орқали битирувчиларнинг шаҳримиз умумтаълим мактаблари кесимида олий ўқув юртлари ҳамда коллеж ва техникумларга кириш кўрсаткичлари билан батафсил танишишингиз мумкин.