Image default
Саломатлик

ЮРАК КОН ТОМИР КАСАЛЛИКЛАРИ СТЕНОКАРДИЯ

Стенокардия-юракка борувчи қон оқими ёмонлашганда кўкрак соҳасида пайдо бўлувчи оғриқ тури. Бу ҳолат артерия томири бирор сабаб натижасида бекилиб қолганда юзага келади. Демак, стенокардия юрак хасталикларидан дарак беради.

Асосий аломатлар кўкрак соҳасида оғриқ ва баъзи ҳолларда елка-бел соҳаси, қўллар, бўйин, жағ ва елка оғриқлар билан ўхшашиб кетади.

Белгилари:

  • Кўкрак соҳасида босим, оғирлик ёки ачишиш
  • Нафас қисиши
  • Кўп терлаш
  • Кўнгил айниши
  • Бош айланиши
  • Ҳолсизлик

Агар шу белгилар бўлса, кардиолог ҳузурига боринг.
Стенокардиянинг 2 та асосий тури бор.

  1. Стабил стенокардия (турғун)
    Унинг аломатлари секинлик билан, босқичма-босқич ривожланади. Қаттиқ асабийлашганда, зинадан кўтарилганда, совқотганда кузатилади, ўтиб кетгунга қадар тинчланиш ёки бир неча дақиқа дам олиш зарур. Бу ҳаёт учун хавф туғдирмайди, аммо бу сизнинг юрак мушагингизга қон етказиб берувчи томирлар тораяпти дегани. Юрак хуружи рўй бериш хавфи ҳам катталашади.
  2. Ностабил стенокардия (турғун бўлмаган)
    Бу ҳолат аксинча, белгилар бирдан пайдо бўлади, тинчлик ҳолатида ҳам 30 ва ундан узоқ дақиқа сақланиб қолади. Бунда юракнинг қон таъминоти ва ишлаш қобилияти хавф остида қолади, шунинг учун инсонга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатиш зарур. Сиқиб турган кийимлари ечилади, тоза ҳаво билан таъминланади, тинчлантирилади.
    Бу ҳолатда беморга нитроглицирин таблеткаси тил остига сўриш учун берилади. Ўтиб кетмаса Тез ёрдам чақириш зарур.
    Энг кўп бу ҳолат атеросклерози бор беморларда кузатилади, яъни қон томирларда ёғ қатламлари йиғилади.
    Томирларни торайтирувчи барча сабаблар стенокардия хавфининг омилидир.
    Юқори қон босим, холестерин ёки триглицеридларнинг юқори даражаси, алкоголь, чекиш, нофаол ҳаёт тарзи, ирсият( қариндошлар орасида ушбу касаллик билан оғриганлар бўлса) ҳам хавф омилларига киради.
    Даволаш:
    Кардиолог томонидан буюрилган комплекс даволаш курсига асосланади. Баъзи ҳолатларда тери ости каронар муолажаси (жарроҳлик эмас) ёки юрак томирларини стенлашга (операция) мурожаат қилиш мумкин.

Профилактикаси:
» Зарарли одатлар:
● чекиш ва ичишдан воз кечиш;
● Ортиқча вазнга эга бўлганда озиш;
● Тўғри овқатланиш, кўпроқ мева-сабзавотлар ва дон маҳсулотларини истеъмол қилиш;
● Ошқозонга оғир ботадиган овқатларни кўп емаслик;
● Жисмоний машқларни бажариб туриш, кўпроқ пиёда юриш;
● Стрессли ҳолатлардан узоқ юриш;

Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш — саломатлик гаровидир!

Ҳакима Қодирова,
шаҳар 2-Оилавий поликлиникаси
Умумий амалиёт шифокори.

МАВЗУГА ОИД

КАМҚОНЛИК БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ МУМКИН: САБАБЛАРИ, АЛОМАТЛАРИ, ДАРАЖАЛАРИ ВА ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ

admin

КУЙДИРГИ НИМАСИ БИЛАН ХАВФЛИ?

admin

ГИЖЖАКАСАЛЛИГИДАН САҚЛАНИНГ!

admin

ОИТС – АСР ВАБОСИ

admin