Шаҳримизда ёш авлодга таълим беришга қаратилган ижтимоий соҳа муассасалар сони жами 94 та бўлиб, шундан олий таълим муассасалари 3 та, умумий ўрта таълим мактаби (шундан 1 таси хусусий мактаб) 26 та, мактабгача таълим ташкилотлари 52 та, профессионал таълим муассасалари 4 та, тиббиёт муассасалари 6 та, Болалар-ўсмирлар спорт мактаби 1 та, Мусиқа ва санъат мактаби 1 та ва 1 та ахборот ресурс маркази фаолият юритмоқда.
Мактаб таълими
Шаҳарда умумтаълим мактаблари сони 26 та (биттаси хусусий мактаб) бўлиб, 2022-2023 ўқув йили 25 442 нафар ўқувчи таҳсил олишди (1-синфлар 2751 нафар).
Ўқитувчилар сони 1478 нафар, шундан 1285 нафари олий маълумотли, 61 нафари ўрта махсус ва 132 нафари тугалланмаган олий маълумотга эга. Уларнинг 170 нафари олий тоифали, 350 нафари 1-тоифали, 359 нафари 2-тоифали ҳамда 406 нафари мутахассис.
2022-2023 ўқув йилида шаҳардаги умумтаълим мактабларини 1460 нафар битирувчилар тамомлади. Шаҳар умумтаълим мактабларидан Республика фан олимпиадасининг вилоят босқичида 102 нафар ўқувчи иштирок этиб, шундан 14 нафар ўқувчи олимпиаданинг вилоят босқичида фахрли 1-,2-,3-ўринларни эгаллади. Фан олимпиадасининг Республика босқичида 2 нафар, “Ал-Хоразмий” олимпиадасининг шаҳар босқичида 231 нафар ўқувчи иштирок этиб, шундан 14 нафар ўқувчи вилоят босқичида қатнашиш имкониятини қўлга киритди. Тошкент шаҳар Аджу университети томонидан битирувчи синфлар ўртасида Аджу олимпиадасида 55 нафар, Чирчиқ Давлат педагогика университети томонидан табиий фанлар олимпиадасида 95 нафар ўқувчи иштирок этиб, 2 нафари вилоят босқичига чиқди. Шундан бир нафар 7-умумталим мактаби 11-синф ўқувчиси Қодиров Комилжон ЧДПИга грант асосида ўқишга қабул қилинди. “Кенгуру” олимпиадасининг вилоят босқичи 65 нафар ўқувчи қатнашгани қувонарли.
Мактабгача таълим
Бугунги кунда Олмалиқ шаҳрида жами 52 та мактабгача таълим ташкилотлари (МТТ) фаолият юритмоқда. Шундан, 19 таси давлат, 14 таси “Олмалиқ КМК” АЖ тасарруфида, 11 таси хусусий, 8 таси оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларидир.
МТТларда жами 843 нафар педагог кадрлар мавжуд бўлиб, шундан олий маълумотли педагоглар 163 нафар (19,3%), ўрта маълумотли педагоглар 680 нафарни ташкил этади (80,7%).
Шаҳарда 3-7 ёшдаги болалар 9944 нафарни ташкил қилиб, уларнинг 7523 нафари (75,7%) мактабгача таълим билан қамраб олинган. Улардан 4030 нафари давлат (40,5%), 334 нафари хусусий (3,4%), 2854 нафари ОКМК АЖ (28,7%) ва 305 нафари оилавий нодавлат (3,1%) МТТларда тарбияланиб келмоқда.
Профессионал таълим
Олмалиқ шаҳрида 4 та профессионал таълим муассасаси мавжуд. Шундан 1 та касб-ҳунар мактаби, 1 та коллеж ва 2 та техникум.
4 та таълим муассасасида жами 99 нафар педагог ва 84 нафар ишлаб чиқариш таълим усталари фаолият юритади.
Таълим муассасаларида жами 3227 нафар (шундан, 1598 нафар ёки 49 % қизлар, 1629 нафар ёки 51% ўғил болалар) таҳсил олмоқда.
2022-2023 ўқув йилида шаҳардаги професссионал таълим муассасаларини 1904 нафар битирувчи тамомлади. Битирувчилар бандлигини таъминлаш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда.
Профессионал таълим
Олмалиқ шаҳрида 4 та профессионал таълим муассасаси мавжуд. Шундан 1 та касб-ҳунар мактаби, 1 та коллеж ва 2 та техникум.
4 та таълим муассасасида жами 99 нафар педагог ва 84 нафар ишлаб чиқариш таълим усталари фаолият юритади.
Таълим муассасаларида жами 3227 нафар (шундан, 1598 нафар ёки 49 % қизлар, 1629 нафар ёки 51% ўғил болалар) таҳсил олмоқда.
2022-2023 ўқув йилида шаҳардаги професссионал таълим муассасаларини 1904 нафар битирувчи тамомлади. Битирувчилар бандлигини таъминлаш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда.
Спорт муассасалари
Шаҳарда 3 та стадион, 37 та спорт зали (24 таси мактабда, 2 таси Спорт мактабида, 3 таси КҲКларида, 4 таси Олий таълим муассасаларида, 3 таси ОКМК АЖга қарашли спорт заллари, 22 та сунъий қопламали майдончалар, 3 та сузиш ҳавзаси мавжуд. Уларда мунтазам равишда 14360 нафар ёшга 92 нафар спорт мураббийлари томонидан машғулотлар олиб борилмоқда.
Спорт мактабларида 21 та спорт тури бўйича тўгараклар ташкил этилган. Шундан, 12 та олимпия, 2 та миллий, 6 та ноолимпия, 1 та параенгил атлетика спорт турларидир.
Ҳозирги кунда 167 та гуруҳда 2357 нафар спортчи спорт билан доимий шуғулланади.
Маданият муассасалари
Шаҳримизда 1 та болалар мусиқа ва санъат мактаби, 2 та маданият маркази мавжуд бўлиб, ундаги 45 дан ортиқ турли хил тўгаракларга жами 1141 нафар иштирокчилар жалб этилган.