Олмалиқ шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан 80-сонли интернатда реконструкция ишларини олиб бораётган “НУРАФШОН МЕГА КОНСТРУЦИОН” МЧЖ қурувчи ходимлари билан учрашув ўтказилди.
Учрашув мобайнида қурувчилар билан тунда қурилиш объектларида ҳар хил турдаги ётоқ жойлар ташкил қилиб тунаб қолмаслик, газ ҳаво аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда меҳнат муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш борасида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шаҳзод Шерқулов,
шаҳар ФВБ катта инспектори,
катта лейтенант.