Кун сайин ҳаво совиб, изғиринли кунлар остонасида турибмиз. Бу эса ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жойлар куз-қиш мавсумига қай даражада тайёр эканлигини синовдан ўтказади. Шу боис шаҳримизнинг ҳар бир ҳудудида мавсумга тайёргарлик ишлари жадал давом эттирилмоқда.
Бунда айниқса, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2023/2024 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар тасдиқланиб, шу асосда ишлар ташкил этилмоқда.
Хусусан, “Олмалиқ Иссиқлик манбаи” корхонаси иссиқлик таъминоти объектлари ва ускуналарини куз-қиш мавсумига тайёрлаш параметрлари бўйича жами 3,31 км магистраль ва ички квартал иссиқлик тармоқларини мукаммал таъмирлаш белгиланган бўлиб, амалда бу 100 фоизга бажарилди. Шунингдек, 3.35 км магистрал ва ички квартал қувурларининг иссиқлик тармоқлари изоляцияланиши белгиланган бўлиб, амалда бу 103 фоизга уддаланди. 64 дона магистрал ва ички қувурларнинг зулфлари алмаштирилди. 7/1 кичик ноҳиясидаги қозонхона ва 1 дона насосхона жорий таъмирланди. Насосхонадаги 3 дона электродвигател ва насослар жорий таъмирлаш режаси ҳам тўлиқ бажарилди. Корхона томонидан истеъмолчиларни куз-қиш мавсумига тайёргарлигини текшириш бўйича барча БСК, ХУЖМШ, бюджет ва давлат ташкилотларига огоҳлантиришлар тақдим этилган. 2023-2024 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида шаҳардаги 337 та кўп қаватли уйлар сонидан иборат бўлган Бошқарув сервис компаниялари томонидан сентябр ойига қадар тайёргарлик бўйича қилинаётган ишлар юзасидан ўрганиш олиб борилди.
Бугунги кунда шаҳарда жами 296 та кўп қаватли уйлардан иборат бўлган янги бошқарув сервис компаниялари очилган. Ушбу бошқарув сервис компанияларидан “Зиннура файз” томонидан 2023-2024 йил куз-қиш мавсуми бўйича гидравлик босим остида 20 та кўп қаватли уйларда ювиш ишлари бажарилган. Қолган бошқарув сервис команиялари ва ХУЖМШлар томонидан гидравлик босим остида ўзига тегишли бўлган кўп қаватли уйлар ювилмаган.
Шаҳримизда кўп йиллар давомида иссиқлик таъминотидан фойдаланмай келаётган уйлар сони 10 тадан иборат бўлиб, “БИГ СCАН АС ПЛЮС” БСКга қарашли «Ипак йўли» кўчаси, 44, 50-уйлар ҳамда А.Навоий кўчаси 32-уй, Ш.Рашидов кўчаси 37-уй 2019 йилдан 2023 йилгача иситиш даврида аҳоли томонидан иссиқлик таъминотини олмаган. Ипак йўли кўчаси 44-уй иситиш майдони 1003 м2 (60 975 980.80 сўм), Ипак йўли кўчаси, 50-уй иситиш майдони 2608.93 м2 (158 606 246.85 сўм), А.Навоий кўчаси 32-уй иситиш майдони 1306.62 м2 (79 432 917,76 сўм) ва Ш.Рашидов кўчаси 37-уй 1345.28 м2 (81 784 414,21 сўм) жами ҳисобга айлантирганда аҳолига 465 643 107.78 сўмлик иситиш тизими етказиш хизмати кўрсатилмаган.
«Олмалиқ коммунал сервис» БСКга қарашли «Бинокор» кўчаси, 5-А уйнинг умумий иситиш майдони 1322.5 м2 бўлиб, иссиқлик тизими учун жами ҳисобга айлантирилганда 80 399 536,00 сўмга аҳолига хизмат кўрсатилмаган.
«ГОЛД СЕРВИС КОМПАНИЯСИ» БСКга қарашли 5/2 кичик ноҳияси 18-уй иситиладиган майдони 530 м2, суммада 32 220 608,00 сўмни, 19-уй иситиладиган майдони 520 м2 суммада 31 612 672,00 жами 63 833 280 сўмлик иситиш тизими бўйича аҳолига хизмат кўрсатилмаган.
«МАМЛАКАТ ОНА КЕЛАЖАК” БСКга қарашли “Мустақиллик” кўчаси 7/1-уйнинг иситиладиган майдони 1067,62 м2 бўлиб, ҳисобда 64 904 463.23 сўмни ва “Тотувлик” кўчаси 13-уй иситиладиган майдони 592,11 м2 бўлиб, суммада 35 996 498,50 сўмни ташкил қилади. Жами 100 900 961,74 сўмлик иссиқлик таъминоти аҳолига етказилмаган.
Корхонанинг маълумотига кўра, «СИҲАТ САЛОМАТЛИК СТРОЙ» БСКга қарашли “Эҳтиром” кўчаси, 14-уйнинг иситиш майдони 1049,28 м2 бўлиб, 2019 йилдан 2023 йилга қадар 63 789 508,61 сўмлик иситиш хизмати бўйича аҳолига хизмат кўрсатилмаган.
Бюджет соҳасига кирувчи ташкилотлардан фақат ўрта таълим ва мактабгача таълим муассасаларида кучли гидравлик босим остида ювиш ишлари амалга оширилган.
Таъкидлаш жоизки, кўп қаватли уйларга иссиқлик таъминотининг меёърий ҳолатда етиб бориши фақат «Олмалиқ Иссиқлик манбаи» корхонасига боғлиқмас. Бунда БСК ва ХУЖМШларнинг хизмат кўрсатиш сифатини ҳам инобатга олиш зарур.
Илҳом Эргашев,
“Олмалиқ иссиқлик манбаи”
МЧЖ раҳбари, Халқ депутатлари
шаҳар Кенгаши депутати