25, 26, 27, 28 сентябрь кунлари Қозоғистон Республикаси Тарас шаҳрида Таеквондо ВТФ спорт тури бўйича Халқаро турнир бўлиб ўтди.
Ушбу турнирда шаҳримиз спортчилари ҳам фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни олиб қайтишди. Жумладан, Беҳруз Кучкоров, Азамат Хусанов, Муҳаммадамин Каримов, Асадбек Содиқов 1-ўринларни эгаллади.
Мақсад Абидов 2-ўринни ва Муаттар Абдугаппарова эса 3-ўринга сазовор бўлишди. Олмалиқнинг ёш таэквондо ВТФ спортчиларига келажакда бундан ҳам улкан муваффақиятлар қучишида омадлар тилаймиз.