1941-1945 йиллардаги урушдаги фашизм устидан қозонилган ғалабага улкан ҳисса қўшган уруш қатнашчиси ва ногирони сифатида Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий туман (шаҳар) бўлимлари ҳисобида туриб пенсия олаётган нуроний отахон ва онахонларимиз 97 нафарни ташкил қилади.
Шундан:
- 28 нафари ёки 28,9 фоизи 100 ёшга тўлган ва 100 ёшдан катта (шундан, 3 нафари ёки 10,7 фоизи аёллар);
- 13 нафари ёки 13,4 фоизи 99 ёшга тўлган (шундан, 1 нафари ёки 7,7 фоизи аёллар);
- 31 нафари ёки 32,0 фоизи 98 ёшга тўлган (шундан, 3 нафари ёки 9,7 фоизи аёллар);
- 21 нафари ёки 21,7 фоизи 97 ёшга тўлган (шундан, 3 нафари ёки 14,3 фоизи аёллар);
- 2 нафари ёки 2,0 фоизи 96 ёшга тўлган;
- 1 нафари ёки 1,0 фоизи 95 ёшга тўлган;
- 1 нафари ёки 1,0 фоизи 94 ёшга тўлган.
1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронларига пенсиясидан ташқари тўланаётган устама ҳақ, компенсация ва қўшимчалар:
- пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 150 фоизи миқдорида устама ҳақ – 520 500 сўм ҳар ойда;
- 100 ёшга тўлган ва 100 ёшдан катталарга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизи миқдорида – 347 000 сўм ҳар ойда;
- пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 50 фоизи миқдорида уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш учун компенсация пули – 173 500 сўм ҳар ойда;
- базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 фоизи миқдорида озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена маҳсулотлари ўрнига қўшимча тўлов – 330 000 сўм ҳар ойда;
- базавий ҳисоблаш миқдорининг 1500 фоизи миқдорида бепул етказиб бериладиган кийим бош ҳамда оёқ кийим товарлари ўрнига компенсация пули – 4 950 000 сўм бир йилда бир маротаба.