Image default
Жамият

АДАШИБ ҚОЛМАНГ!

“Умра” тадбирини ташкил этиш бўйича янги талаблар 1 ноябрдан кучга киради. Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги 345-сонли қарорига мувофиқ фуқароларга “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш фақат маҳаллий туроператор томонидан амалга оширилади. Мазкур қарор билан тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар 2023 йил 1 ноябрдан бошлаб амалга киритилади. Эндиликда “Умра” тадбирларини туроператорлар томонидан амалга ошириш учун паспортнинг 5-позициясига кўра қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

  • “Умра” тадбирини ташкил этиш ва ўтказиш хизматларини кўрсатиш учун қўшимча равишда диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг “Диншунослик”, “Исломшунослик”, “Ислом тарихи ва манбашунослиги”, “Зиёрат туризми” ва “Ислом ҳуқуқи” таълим йўналишлари (мутахассисликлар) битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот;
  • “Умра” тадбирини ташкил этиш ва ўтказишга оид туризм хизматларини кўрсатмоқчи бўлган тақдирда, лицензия талабгори 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармаси учун очилган банк реквизитига захира қилинганлиги ҳақидаги маълумотни ўзи мустақил тарзда олиши зарур.

МАВЗУГА ОИД

УРУШ ФАХРИЙЛАРИ ЭЪТИРОФДА

admin

«АХБОРОТ ВА ФИКР ЭРКИНЛИГИ БУ –МИЯГА КЕЛГАН НАРСАНИ ЁЗИШ ДЕГАНИ ЭМАС»

admin

ЯНГИ МАКТАБ ФОРМАСИ ҲАҚИДА

admin

БИЗНЕСНИ “15 ДАҚИҚАДА БОШЛАНГ

admin