“Нуроний” жамғармаси Олмалиқ шаҳар бўлими, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Республика бошқаруви, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими ходимлари, Мудофаа вазирлигига қарашли 92166-ҳарбий қисм шахсий таркиби, ўқувчи ёшлар “Кексалар ҳафталиги” доирасида «Ҳилол» МФЙда истиқомат қилувчи Абдураҳмон ота Абдуманноповнинг хонадонида бўлишди.
Отахон ўтган асрнинг 80-йилларида “Пахта иши” ёхуд “Ўзбеклар иши” деб аталган ёлғон айбловлар билан жиноий жавобгарликка тортилган, мустақиллик йиллари оқланган, ҳалол меҳнати билан халқ ичида ҳурмат қозонган. Абдураҳмон ота 20 йил колхозда бош агроном бўлиб, кунни-кун, тунни-тун демай ишлаган даврларини хикоя қилар экан, ўша вақтларда халқимизнинг пахта режасини бажариш учун жуда оғир шароитларда аёллар, ёш болаларнинг меҳнат қилганлигини эслаб, бугунги кунга шукроналар келтириш жоизлигига тўхталиб ўтди.
