Image default
Жиноят ва жазо

МИСНИ ЎҒИРЛАМОҚЧИ ЭДИ, АММО…

Халқимизда қўли эгрининг – кўнгли эгри, кўнгли ўғрининг йўли эгри, деган ажойиб нақл бор. Эгри йўлдан юрган кимса эса кўзлаган манзилига ета олмай, охир-оқибат жамиятнинг боши берк кўчасига кириб қолади. Лабиринтда қанча қийин бўлсада чиқиш йўли бўлади. Боши берк кўчада эса чиқиш йўқ. Юрдими “тақ” этиб боши деворга тегади, тегадию кўзи мошдек очилади. Кўзи очилишга очиладию.., лекин унда кеч бўлади.

Қўли эгри Хайрулла Халимбаев ҳам жорий йил 7 сентябрь куни соат тахминан 21:00 ларда Олмалиқ шаҳрининг А.Темур кўчасидан ўтган ОКМК АЖга қарашли вагон ичидан тахминан 17 кг бўлган рангли метал(мис сим ўрамлари)ни олиб чиқиб кетаётганида, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинди.
Ҳуқуқбузар Хайрулла Халимбоев ушбу ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси МЖтК 61-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этди.
Хайрулла суддаги тушунтиришида айбига иқрор бўлиб, қилган ишидан пушаймонлиги, бу ҳолат бошқа қайтарилмаслигини маълум қилди.
Х.Халимбаевга маъмурий жазо чораларини қўллашда суд томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 31,32-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги “Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғирсидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 35-сонли қарорида қўрсатилган раҳбарий тушунтиришларига риоя қилинди.
Яъни, Х.Халимбоев Ўзбекистон Республикаси МЖтК 61-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилиб, шу модда билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида, яъни 660.000 сўм жарима солинди.
Ўғирланган мулк кичик миқдорда бўлса-да, барибир ўғрилик ҳисобланади. Жиноятнинг эса катта-кичиги бўлмайди. Зеро, кичик дея эътибор берилмаган яра кун келиб, газак олиши ва мудҳиш оқибатларни келтириб чиқариши табиий бўлганидек, ҳуқуқбузарликнинг олди олинмаса, кун келиб катта жиноятларга йўл очади.

Беҳзод Худойқулов,
шаҳар Қўриқлаш бўлими ходими.

МАВЗУГА ОИД

ОЛМАЛИҚ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БЎЛИМИ ТОМОНИДАН МАЪЛУМЖИНОЯТНИ СОДИР ЭТГАН ҚУЙИДАГИ ШАХСЛАРГАҚИДИРУВ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

admin

ДОИМ АЙБЛАНУВЧИ ЭМАС, БАЪЗАН ЖАБРЛАНУВЧИ ҲАМ АЙБДОР

admin

БИР ШИША АРОҚНИНГ ЖАЗОСИ ҚАМОҚ

admin

КОРРУПЦИЯ ИЛЛАТИГА ҚАРШИ БИРГА КУРАШАМИЗ

admin